ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Юқори турувчи ташкилот
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi

 

Ҳамкор ташкилотлар
 

Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

«Sehrli Shahmat» шахмат клуби
Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими

 

Фойдали ҳаволалар
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали

FIDE


Мероприятия
Пресс-конференция с участием молодежной сборной страны14 декабря 2016 года в Федерации Шахмат Узбекистана состоялась пресс-конференция с участием молодежной сборной страны, впервые ставшей чемпионами мира в командном зачете на завершившемся недавно Первенстве мира по шахматам среди школьников (2-12 декабря, г.Сочи, Россия). ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Академия ҳақида

 

Халқаро Шахмат Академияси ҳақида маълумот

Халқаро Шахмат Академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 29 августдаги “Шахмат бўйича республика ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 июндаги “Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари асосида ташкил этилган.

Халқаро Шахмат Академиясига асосан шахматга иқтидори кучли ва лаёқатли спортчи-ўқувчилар 6 ёшдан қабул қилинади. Халқаро Шахмат Академияси мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланиб, иқтидорли ёш шахматчиларни саралаш ва тайёрлаш вазифасини бажаради.

Вилоятлардаги шахмат мураббийлари ва шахматчи-ўқувчилар учун методик ёрдам бериш, шахмат йўналишида тавсиялар ва қўлланмалар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш каби ишларни йўлга қўяди. Шахмат бўйича миллий терма жамоа таркибини шакллантиради ва юқори даражадаги шахматчилардан терма жамоа заҳирасини тайёрлайди. Бундан ташқари дунёнинг етакчи шахматчилари иштирокида семинарлар ва “мастер класс”лар ташкил этади.

Спорт мактабида шахматдан ташқари чуқурлаштирилган тарзда инглиз тили, психология, компьютер сабоқларидан машғулотлар ҳамда умумий жисмоний ва маънавий маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Тошкент шаҳар Анҳор кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган.

Барча замон талабларига жавоб берадиган замонавий, юқори сифатли ахборот технологияси жиҳозлари билан таъминланган ўқув-машғулот хоналари, маъмурий хоналар, спорт зал, ошхона, катта-кичик мусобақалар заллари, республикамизнинг вилоятларидан келиб ўқув машғулотларига қатнашувчи шахматчи-ўқувчилар учун 50 ўринли кенг, шинам меҳмонхона, 150 ўринли айвон (ёзги мусобақалар зали) ҳамда кўкаламзорлаштирилган манзарали ҳудудга эга.

200 кишилик мусобақалар залида шахмат бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионатларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд.

Спорт мактабида ҳозирги кунда жами 49 нафар ишчи ва хизматчилар фаолият олиб бормоқдалар. Шундан 11 нафари маъмурий бошқарув ходимлари, 24 нафари мураббий ва ўқитувчилар, 14 нафари ишчиларни ташкил этади.

Хизматлар

автор: admin 2017-02-08 просмотров: 1107

Халқаро Шахмат Академияси хорижий ва маҳаллий меҳмонлар учун шинам хоналарга эга меҳмонхона хизматларини таклиф этади.

подробнее..

Бизнинг Академиямиз

автор: admin 2016-11-28 просмотров: 1123

Халқаро Шахмат Академия ҳақида маълумот

подробнее..

Ҳамкорлар

автор: admin 2016-11-23 просмотров: 697

Ҳамкорлар:

 

1. Ўзбекистон шахмат федерацияси (http://uzchess.uz)

 

2. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (http://www.olympic.uz/uz/)

 

3. "SEHRLI SHAHMAT" шахмат клуби (http://magichess.uz/)

подробнее..

Структура

автор: admin 2016-11-23 просмотров: 1138
подробнее..

Устав

автор: admin 2016-11-23 просмотров: 876

Халқаро Шахмат Академиянинг

УСТАВИ

подробнее..
 Перейти на страницу:   


Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.