Ушбу мусобақа жажжи шахматчилар хотирасида узоқ вақт сақланишига шубҳа қилмасак ҳам бўлади.
Сабаби, мусобақа шу болажонлар сингари ўйинқароқ рухда ўтиб бораяпти.
Мусобақа давомида гоҳ кулги, гоҳ кўз ёшлар, асосийси болалардек беғуборлик ҳукм сурмоқда.
Аминмизки, келгусида улар орасида хақикий шахмат юлдузлари етишиб чиқади ва ота-оналари орзу қилган чинакам инсон бўлиб камолга етадилар.
Ватанимиз байроғини бутун дунёга кўз-кўз қилиш, шахмат осмонида порлоқ юлдуз бўлиш насиб этишига тилакдошмиз.