Бугун 5-июл куни, болалар-ўсмирлар терма жамоаси, шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган 14-Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун олис Шри Ланкага жўнаб кетдилар. У ерда 7,9,11,13,15 ва 17 ёшда бўлган мактаб ўқувчилари, шахматнинг стандарт, рапид ва блиц турлари бўйича ўзаро беллашадилар. Чемпионатда юртимиз, Бангладеш, Гон-Конг, Хиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Сурия, Малдива, Таиланд, Туркманистон ва мезбон Шри Ланкалик шахматчилар иштирок этадилар. Қуйида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга шай турган терма жамоа рўйхатини келтириб ўтамиз:
Неъматов Тоҳир - 7 ёшгача ўғил болалар;
Олимова Руқия - 7 ёшгача қиз болалар;
Бегмуродов Хумоюн - 9 ёшгача ўғил болалар;
Суяров Муҳаммадзоҳид - 9 ёшгача ўғил болалар;
Хамдамова Афруза - 9 ёшгача қиз болалар;
Махмуджонов Давлатбек - 11 ёшгача ўғил болалар;
Актамова Зилола - 11 ёшгача қиз болалар;
Рахматуллаев Алмас -13 ёшгача ўғил болалар;
Омонова Умида - 13 ёшгача қиз болалар;
Хабибуллаева Моҳинур - 13 ёшгача қиз болалар;
Қосимов Али - 15 ёшгача ўсмирлар;
Жалилова Сафиноза - 15 ёшгача қизлар;
Абдисалимов Абдималик - 17 ёшгача ўсмирлар;
Абдурахмонов Мухаммадали - 17 ёшгача ўсмирлар;
Сапарова Ситора - 17 ёшгача қизлар;
Файзуллаев Акмал - мураббий.