Куни кеча 8 июл санасида Шри Ланкада ўтказилаётган мактаб ўқувчилари ўртасидаги ОСИЁ Чемпионати доирасида тезкор шахмат-рапид бўйича мусобақалар ўз ниҳоясига етганини маълум қиламиз. Натижалар шуни кўрсатмоқдаки юртимиз шахматчилари ўзларини аъло даражада ўзларини намоён этдилар. Медаллар сони буни яққол исботламоқда: 4та олтин, 3та кумуш ва 4 та бронза.
Бегмуродов Хумоюн - 9 ёшгача ўғил болалар, олтин медали;
Хамдамова Афруза - 9 ёшгача қиз болалар, олтин медали;
Рахматуллаев Алмас - 13 ёшгача ўғил болалар, олтин медали;
Омонова Умида - 13 ёшгача қиз болалар, олтин медали;
Актамова Зилола - 11 ёшгача қиз болалар, кумуш медали;
Қосимов Али - 15 ёшгача ўсмирлар, кумуш медали;
Абдисалимов Абдималик - 17 ёшгача ўсмирлар, кумуш медали;
Неъматов Тоҳир - 7 ёшгача ўғил болалар, бронза медали;
Маҳмуджонов Давлатбек - 11 ёшгача ўғил болалар, бронза медали;
Сапарова Ситора - 17 ёшгача ўсмир қизлар, бронза медали;
Муҳаммадали Абдурахмонов - 17 ёшгача ўсмирлар, бронза медали билан тақдирландилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун 9 июл куни шахматнинг стандарт йўналиши бўйича мусобақалар бошланади. Якуний натижаларни исайтимиз орқали кузатишингиз мумкин бўлади. Яна бир бор барча иштирокчиларга улкан зафарлар тилаб қоламиз.