Мактабимизда 20-июл куни соат 14:00 да ХАЛҚАРО ШАХМАТ кунига бағишланган рапид мусобақаси ташкил этилаётганини маълум қиламиз. Мусобақага мактабимизда таҳсил олаётган 9, 12 ва 18 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар иштирок этишлари мумкин бўлади. Мусобақалар 7 турдан иборат бўлиб, ФИДЕ қоидаларига риоя қилинган холда швецарча тизимда ўтказилади.
Иштирок этиш мутлақо бепул бўлиб, 19-июл куни 10:00 дан 17:30 га қадар рўйхатга олиш давом этади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланадилар.
Фурсатдан фойдаланиб, барча шахматсеварларни кириб келаётган ХАЛҚАРО ШАХМАТ куни билан чин кўнгилдан муборакбод этган холда барчангизни мусобақага таклиф этиб қоламиз.