автор: admin 2018-08-07 просмотров: 1401
25-июл куни мактабимизда навбатдаги "Мураббийлар кенгаши" бўлиб ўтди. Кенгашда асосий масала сифатида бу йилги имтихонлар, қачон ва қай тарзда ўтказилиши муҳокама қилинди. Қуйида мактабга кириш имтихонлари ва тартиблари билан танишишингиз мумкин бўлади.
Хужжатларни қабул қилиш 01 августдан 10 августга қадар давом этади. Қабул қилинган хужжатлар орасидан Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатлари (5-ўрингача ) ғолиблари имтиёзли равишда имтихонсиз ўқишга қабул қилинадилар. Тест имтихонлари жорий йилда, август ойининг 14-18 кунлари 4 гуруҳга бўлинган холда ўтказилади. (2013-2010 й., 2009-2008 й., 2007-2005 й., 2004-2001 йиллар) Барча хужжат топширувчилар албатта ёзишни ва ўқишни билишлари шарт ҳисобланади. Хужжат топширувчилардан ота-онаси паспортларидан, боланинг туғилганлик хақидаги гувоҳномадан нусха ва 086 - тиббий варақаси талаб этилади. Бу йилги режа бўйича 70 га яқин шахматчи ўқувчилар қабул қилиниши кўзда тутилган. Маълумот учун телефон: +99 871 241-16-25.
Қўшимча маълумотлар сайтимиз орқали мунтазам ёритиб борилади.
|