ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящая организация

        

  

Федерация Шахмат Узбекистана 

 

 


 

Полезные ссылки

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан

Правительственный портал Республики Узбекистан

FIDE 

   Азиатская Шахматная Федерация 

Мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

ШАХМАТ ФИДОИЙСИ

автор: admin 2018-09-12 просмотров: 1121

   Сирожиддин 1990 йилда дунёга келган. 2015йилда Тошкент Давлат Педагогика Университетини тугаллаган Сирожиддин хаётини шахматсиз тасаввур қилмас эди. Сирожиддиннинг шахмат оламини буқадар севиб ардоқлашига оилавий муҳитнинг таъсири жуда катта бўлган. Чунки унинг отаси Савранбек ака таниқли шахмат мураббийи бўлиб, ҳозирги кунга қадар юзлаб шогирдларни тарбиялаган ва тарбиялаётган инсон.

 

 

      2014 йилдан 2016 йилга қадар Шайхонтохур тумани 15-ОЗИБЎСМда мураббийлик фаолиятини юритган Сирожиддин, 2016 йил 11 мартдан бошлаб мактабимизда меҳнат қилиб келмоқда.Қахрамонимизнинг эшитиш қобилияти чекланганлиги унинг шахматдаги фаолиятига заррача таъсир қилмайди.

 

Унинг шогирдлари кўпчилик бошқа мураббийлар ҳавас қилса арзигулик даражада ютуқларга эришган.

Талабчан ва ўта масъулиятли Сирожиддиннинг шогирдларидан:

      Жавоҳир ва Ислом Синдаровлар 2012 йил Деҳли шаҳрида (Хиндистон) мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатида, Жавоҳир 7 ёшли ўқувчилар ўртасида,  стандарт йўналиш бўйича 2-ўрин ва блиц йўналишида 1-ўринни, Ислом 5 ёшли ўқувчилар ўртасида, блиц йўналишида 2-ўринни эгаллаган. 2013йил Эронда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати стандарт йўналишида Жавоҳир 2-ўринни, Ислом стандарт, рапид ва блиц йўналишларда 1-ўринларни эгаллаб 3 та олтин медални қўлга киритган.2014йил Грецияда ўқувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, Жавоҳир ва Ислом рапид ва блиц йўналишларда 1-ўринни эгаллаб, иккита олтин медалга сазовор бўлишган.

 

    Бегмуродов Хумоюн 2016 йил Ўзбекистон чемпионатида 8 ёшгача ўсмирлар ўртасида 1-ўринни эгаллаган. 2016 йил апрел ойида Улан-Батор шаҳрида (Монголия) 6 ёшгача ўсмирлар ўртасида 1-ўринни эгаллади ва Осиё чемпиони бўлди.

 

    Омонова Умида 2016-2017 йилларда 11 ёшгача қизлар ўртасида 1-ўринни, 2017 йил Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида, 11 ёшли қиз болалар ўртасида стандарт ва блиц йўналишларда 1-ўринни қўлга киритган.

    Синдаров Хумоюн 2016 йил Эрон давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида 1- ўрин ва 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида  стандарт йўналиш бўйича 3-ўринни эгаллаган.

    Шарифжонов  Абдулбосит 2017 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатининг рапид йўналишида 3-ўринни, Белоруссиянинг Минск шаҳрида Жаҳон чемпионатининг блиц йўналишида 2-ўринни эгаллаган.

    Олимова Одина 2016 йил Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 2- ўринни ва 2017 йил 8 ёшгача қизлар ўртасида Осиё чемпионатининг рапид йўналишида 2-ўринни эгаллаган.

    Эшитиш қобилияти чекланган шогирдлари орасида Шаюсупов Марсель, 2016 йил Ереван шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган. Тошкент шаҳрида ўтказилган  ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринга сазовор бўлган.

 

          Агар санайдиган бўлсак бу мисолларнинг адоғи йўқ. Серғайрат Сирожиддин ўз устида ҳам жуда кўп ишлайди.

У шахмат мусобақаларида мунтазам  иштирок этиб келади.

   2004 йилда Германиянинг Маленте шаҳрида ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати олтин медалига,  2005йил Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини, 2008 йил Швецариянинг Ст.Галин шаҳрида ёшлар ўртасида иккинчи Жаҳон чемпионатида 1-ўринни, 2015 йил Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида стандарт йўналишда 2-ўрин ва блиц йўналишида 1-ўринларни қўлга киритган.

 

ФИДЕ устаси бўлмиш қаҳрамонимиз, мураббийлик фаолиятини олиб бориш учун Халқаро ФИДЕ ташкилоти томонидан NATIONAL INSTRUCTOR сертификати билан тақдирланган.

        Барчага маълумки, юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг июл ойида Олмазор туманига ташриф буюрди. Ташриф чоғида Президентимиз, тумандаги кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотлар  билан танишар экан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.Шу куниёқ  интернет тармоқлари орқали тарқалган бир сурат юртимизнинг барча шахматсеварлари орасида шов-шув бўлди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, интернет тармоқларига  юртбошимиз,  Сирожиддин ва яна бир гурух ёшлар учрашувларидан олинган сурат қўйилган эди.

       Ташриф чоғида Юртбошимиз худуддаги Кар-соқовлар Маданият Марказида ҳам бўлиб,бир гуруҳ  спортчилар билан учрашув ўтказди. Марказ фаолияти билан яқиндан танишган Президентимиз, уларга қулайлик яратиш мақсадида иккита автобус ва Карлар жамиятининг 3 нафар аъзосига 2 хонали уй совға тариқасида топширган эди. Энг қувонарлиси ана ўша 3 нафар уй соҳиблари орасида Сирожиддиннинг борлиги, унинг яқинлари, шогирдлари қалбида катта ифтихор туйғусини уйғотди.

 

 

 

 

Бундай эътибор Сирожиддинни яна ва яна олдинга илдам қадам босишга ундади. Август ойида қахрамонимиз  Англияда бўлиб ўтган шахмат олимпиадасида иштирок этди. Ушбу Олимпиадада 13 та давлатдан 30 нафар кучли шахматчилар иштирок этишди. Муросасиз кечган барча турларда Сирожиддин ҳаммадан устун келган холда шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ва  олтин кубокни қўлга киритди. Англияда юртимиз байроғини кўкларга кўтара туриб Сирожиддиннинг кўнглидан ўтказганларини англаш қийин эмас, албатта. Юртбоши, яқинлари олдида юзини ёруғ қилиш, ота-онасининг берган тарбияси ва эътиборига ташаккурлик ҳисси унинг бутун қалбини эгаллагани турган гап.

 

        Бу ҳикоя қилганимиз оддийгина ўзбекнинг бир фарзанди, эртанги кунига ишонч билан қарай олган, дунёсини шахматсиз тасаввур қилолмайдиган, ўша оқ ва қора доналарда ўз орзу умидларини кўра олган оддийгина инсон. Шу икки рангда ўз тасаввури билан камалакнинг етти жилосини ярата олган инсон Сирожиддиндир. Ҳозирда у бир оиланинг ишонган устуни, ота-онасининг суянган тоғи.

Сирожиддин хақида мақола ёзишимга яна бир сабаб, уни нафақат мураббий ва шахматчи сифатида яқиндан билиш, балки ўша шов-шувга сабаб бўлган уй соҳибининг  оиласи ва яқинлари билан яқиндан танишиш истаги бўлди. Касбим тақозоси ўлароқ мен Сирожиддинга суҳбатни унинг янги уйида ўтказишни таклиф этдим. Камтарин қаҳрамонимиз аввалига унамади, лекин мен ҳам бўш келмадим. Юртбошимиз томонидан тақдим этилган уйида суратга туширдим.

 

 

 

 

 

Унинг янги уйида меҳмон бўла туриб, унинг нақадар самимий ва камтар инсонлигига амин бўлдим. Шогирдларининг ютуқларини соатлаб ҳаяжон билан тўлқинланиб сўзлаб бераётган Сирожиддинга боқиб, унинг кўзларида олам-олам шодлик, шогирдларига жуда катта умид билан қараётганини англадим.

Олдинда уни бунданда юқори марралар кутаётгани ва бу борада ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўта олишига ишонч билдирди. Мен ҳам мақоламни тугатар эканман, шахмат дунёсининг мана шундай фидойи жонкуярлари бор экан, Ватанимиз байроғи дунё бўйлаб баланд кўтарилишига, мадҳиямиз доимо олам ичра баралла жаранглашига иймоним комил бўлди.

 

                                                                 Гулруҳ Батирова,

                                                                 Шахмат бўйича ИОЗРБЎС мактаби матбуот котиби