7-8 декабр кунлари Олмаотанинг "Rahat Palace Almaty" меҳмонхонасида Халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада мактабимиз мураббийи, ФИДЕ устаси Зайниддинов Сирожиддин юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 9 турдан иборат мусобақада 7,5 очко жамғарди ва фахрли биринчи ўринни эгаллашга мушарраф бўлди. Шу муносабат билан, Сирожиддинни ва унинг яқинларини ушбу ғалаба билан табриклаймиз. Унга соғлик-саломатлик ва келгусида бунданда юксак натижаларни тилаб қоламиз.