Унда ўтган йилнинг бошқа йилларга нисбатан энг омадли ва медаллар шодасига бой йил бўлганлиги катта ифтихор билан ёдга олинди. Айниқса, Туркияда бўлиб ўтган 16 ёшгача Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 ўринни эгаллани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари бошқа яна кўплаб ютуқлар айтиб ўтилди. Шундан сўнг бирин-кетин 2018 йил якунларига кўра қуйидаги номинантлар номи эълон қилинди:
2018 йилнинг энг яхши шахматчиси - Ёқуббоев Нодирбек
2018 йилнинг энг яхши аёл шахматчиси - Тоҳиржонова Гулруҳбегим
2018 йилнинг 16 ёшгача бўлган энг яхши ўсмир шахматчиси - Вохидов Шамсиддин
2018 йилнинг 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида энг яхши шахматчи - Омонова Умида
Энг яхши мураббий - Егин Владимир Николаевич
Йилнинг энг яхши шахмат клуби - "SKY CHESS"
Ўзбекистон шахмат Федерациясининг энг яхши худудий бўлинмаси - Тошкент худудий бўлими
Энг яхши арбитр - Турдиалиев Хусан Худойқулович
Шахмат спортини интернетда мунтазам ёритган энг яхши журналист - Хамза Умаров (Kun. uz)
Шахмат спортини ОАВ ёритган энг яхши журналист - Муродова Малика (Спорт канали)