Ҳиндистон Шахмат Федерацияси халқаро турнирларга таклиф этади.
1) 2019 йилнинг 21-29 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида “Bhopal International Grandmaster chess tournament-2019 “ халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақа мукофот жамғармаси 19800 АҚШ долларни ташкил этади. Мусобақа Стандарт ва Блиц йўналишлари бўйича ташкил этилади.
Қўшимча маълумотлар:
Сайт- http://aicf.in/
Электрон почта: academyofchessbpl@gmail.com
2) 30 декабрь - 7 январь кунлари Мумбай шаҳрида “5th EKA IIFL International Grandmaster chess tournament 2019” халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақа 3 гуруҳда “А”, “В” ва “С” гуруҳларида ташкил этилади. Мусобақа мукофот жамғармаси 70200 АҚШ доллари.
3) 2020 йил 9-16 январь кунлари Ҳиндистоннинг Дехли шаҳрида шахмат бўйича “18th Delhi International GM Open 2020” халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақа 3 гуруҳда A, B, C гуруҳларида ташкил этилади. Мусобақа мукофот жамғармаси тахминан 155 100 АҚШ доллари атрофида.
“А” гуруҳда – 1900 ва ундан юқори рейтингга эга спортчилар;
“Б” гуруҳда - 1899 ва ундан паст рейтингга эга шахматчилар;
“С” гуруҳда -1599 ва ундан паст рейтингга эга шахматчилар иштирок этишлари мумкин.
Қўшимча малумотлар:
4) 2020 йил 18-25 январь “12th Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament 2020” халқаро турнири бўлиб ўтади. Мукофот жамғармаси 21 000 АҚШ долларини ташкил этади. Мусобақада иштирокчиларнинг рейтинглари чекланмаган.
Маълумот учун:
Электрон почта: tnchesstmt@gmail.com
Сайт: www.tamilchess.com