Мусобақалар стандарт (классик) ва Блиц йўналишлари бўйича ташкил этилади. Стандарт йўналиши бўйича мусобақада иштирок этишда рейтинг бўйича қуйидаги чекловлар мавжуд:
А гуруҳда - халқаро рейтинги 2549 дан кам бўлмаган шахматчилар;
Б гуруҳда - халқаро рейтинги 2550 дан кам ва 2259 дан кўп бўлиши лозим;
С гуруҳда - халқаро рейтинги 2300 дан кам ва рейтингсиз шахматчилар иштирок этиши мумкин.
"А" гуруҳи ғолиби Дортмундда бўлиб ўтадиган супертурнирда иштирок
этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мусобақа ташкилотчилари ОАЖ "Аэрофлот", Россия Шахмат Федерацияси ва Шахмат Федерациялари Ассоциацияси Қўшимча маълумотларни www.acfed.ru сайтидан олишингиз мумкин.
E-mail: aeroflotchess@gmail.com
Телефонлар: +7-985-763-3616
Тел. факс: +7-495-635-5684
Шунингдек, юқорида келтирилган 3 та очиқ турнирдан ташқари болалар учун А.Карпов халқаро очиқ турнири (18-29 февраль кунлари) ташкил этилади.
А.Карпов очиқ турнири қуйидаги гуруҳларда ташкил этилади:
OPEN A1 - 2008-2009 йй туғилган спортчилар;
OPEN B1 - 2010-2011 йй туғилган спортчилар;
OPEN C1 - 2012 йил ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида бўлиб ўтади.
Шунингдек, рапид ва блиц йўналишлари бўйича ҳам мусобақалар ташкил этилади.
Стандарт+Рапид+Блиц бўйича мусобақаларда иштирок этиш 5000 рубль(75 еврони) ташкил этади.
Қўшимча маълумотлар: А.Карпов опен турнири низоми