Мусобақа 9 турда ташкил этилиб, унда 150 нафар шахматчи ўзаро беллашдилар. Спортчимиз Абдисалимов Абдималик 9 имкониятдан 8 очкони қўлга киритиб, умумий ҳисобда 2-ўринни эгаллади.Шунингдек, халқаро рейтингги 50 пунктга кўтарилди.
Шунингдек, академия ўқувчиси Абдуллаев Расулбек 9 имкониятдан 7 очко билан 13 ёшгача ўғил болалар ўртасида ҳамда рейтинг категориясига кўра, 1-ўринни эгаллади.Якуббоев Нодирбек, 9 имкониятдан 7 очко билан 10 ўринни, Сапаев Максад эса 6 очко билан 24 ўринни эгаллади. Стандарт йўналиши бўйича мусобақалар 29 декабрга қадар давом этади.