Ўқув йиғин машғулотлари белгиланган дастур асосида ташкил этилаётган бўлиб, унда спорт маҳорат дарслари, Блиц ва рапид йўналиши бўйича мусобақалар, академиянинг иқтидорли спортчилари иштирокида ўйин сеанслари ҳамда маданий тадбирлар ўрин олган.
6 январь куни академия мураббийи, халқаро тоифадаги спорт устаси, маҳоратли мураббий Элбек Аликулов иштирокида спорт маҳорат дарслари ташкил этилди. Ундан сўнг, клуб спортчилари академия шуғулланувчилари ўртасида рапид йўналиши бўйича ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.
7 январь кунги дастурдан спорт маҳорат дарслари ва академия ўқувчилари ўртасида Блиц мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.