Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йилда 11 январдаги 26-сонли буйруғи асосида ташкил этилаётган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан белгиланган лимит бўйича спортчилар иштирок этишмоқда.
Мусобақа швецарча тизимда 9 турдан иборат бўлиб, ҳар бир иштирокчига 90 дақиқадан вақт берилади ҳамда биринчи юришдан бошлаб, ҳар бир юришга 30 сониядан вақт қўшиб борилади. Чемпионат 23 январга қадар давом этади.
Мусобақа натижалари билан қуйида батафсил танишиш мумкин.
Мусобақа бошланиш вақти:
12 ёшгача қизлар, 12 ёшгача ўғил болалар ҳамда 10 ёшгача ўғил болалар ўртасидаги мусобақалар
ҳар куни 10:00 да бошланади.
10 ёшгача қизлар, 8 ёшгача қизлар ҳамда 8 ёшгача ўғил болалар ўртасидаги мусобақалар
ҳар куни соат 15:00 да бошланади.
Турга 15 дақиқа кеч қолишга рухсат этилади.