САПАРОВА СИТОРА - ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ!
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. 4 мартдаги Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Энг қувонарлиси шуки, ушбу рўйхатда Халқаро Шахмат Академиясининг ўқувчиси WFM Сапарова Ситора ҳам бор!
Халқаро Шахмат Академияси Ситорани ушбу юксак Давлат мукофоти билан мубаракбод этади ва келгусида спорт фаолиятида улкан зафарлар тилайди!
Ситоранинг устози Хайдаров Икром акага, ҳамда ота онасига чуқур миннатдорчилик билдирамиз!
ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ:
Сапарова Ситора Шайдулло қизи - Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси
https://president.uz/uz/lists/view/3429