Бугун ФИДЕ мураббийси ва спорт устаси, “Спорт” телеканали шахмат шарҳловчиси Маматкул Хайлаев “ўйинда режа тузиш”, “ Бир темп тарихи” мавзуларида маҳорат дарси ўтказди. Шунингдек, Карлсен - Абдусатторов учрашуви видеолавҳа орқали батафсил шарҳлаб берилди. Ўтилган мавзулар умидли ёш шахматчиларда катта қизиқиш уйғотди.