Халқаро Шахмат Академиясида карантин даврида ўқув машғулотларининг доимийлигини таъминлаш, ўқувчи-спортчиларнинг спорт формасини сақлаш мақсадида, мураббийлар томонидан машғулотлар онлайн тарзда ташкил этилиб келинмоқда.
Ташкил этилаётган онлайн машғулотлар 2020 йилнинг 3 апрелидан йўлга қўйилган бўлиб, унда Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият олиб бораётан барча мураббийлар фаол иштирок этиб келишмоқда. Машғулотлар белгиланган дарс жадвалига мувофиқ ZOOM, IMO ва TELEGRAM дастурлари орқали ўтказилмоқда. Машғулотларда барча ўқувчи спортчилар фаол иштирок этиб келишмоқда. Асосий мақсад - йиллик ўқув режа узвийлигини таъминлаш, спортчиларнинг спорт формасини сақлаш ва спорт маҳоратини оширишдир.
Спортчиларнинг маҳоратини ошириш ва уларнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланиш мақсадида, ўқув гуруҳлари, вилоят жамоалари, Республика шахматчилари ҳамда жамоалар ўртасида www.lichess.org сайти орқали турли онлайн мусобақалар ташкил этилиб келинмоқда. Мусобақада Тошкент шаҳри ва вилоятларда шуғулланаетган спортчилар билан биргаликда, турли шахмат клублари аъзолари, шунингдек, хорижий давлат шахматчилари ҳам иштирок этмоқдалар. Аҳамиятли жиҳати иштирокчилар сони кундан кунга ошиб бормоқда.
Мусобақалар ҳар ҳафтада икки маротаба ташкил этилмоқда. Ҳозирги вақтга қадар 4 маротаба мусобақа ташкил этилган бўлиб, унда 645 нафар иштирокчи қатнашди. Шунингдек, академия спортчилари бошқа спорт федерациялари, клублари ва ҳорижий спорт жамоалари томонидан ташкил этилаётган онлайн мусобақаларда ҳам иштирок этишмоқда.