ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящая организация

        

  

Федерация Шахмат Узбекистана 

 

 


 

Полезные ссылки

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан

Правительственный портал Республики Узбекистан

FIDE 

   Азиатская Шахматная Федерация 

Мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

ТАБРИКЛАЙМИЗ! Академиямиз ўқувчилари иштирокидаги онлайн мусобақалар ва уларнинг натижалари ҳақида

автор: admin 2020-05-06 просмотров: 68

      Спортчиларнинг маҳоратини ошириш ва уларнинг бўш вақтларидан  самарали фойдаланиш мақсадида, ўқув гуруҳлари, вилоят жамоалари, Республика шахматчилари ҳамда жамоалар ўртасида www.lichess.org сайти орқали турли онлайн мусобақалар ташкил этилди. Мусобақада Тошкент шаҳри ва вилоятларда шуғулланаётган спортчилар билан биргаликда, турли шахмат клублари аъзолари, шунингдек, хорижий давлат шахматчилари ҳам иштирок этмоқдалар. Аҳамиятли жиҳати иштирокчилар сони кундан кунга ошиб бормоқда.

 

    24 апрель куни Халқаро Шахмат академияси жамоаси клублар ўртасида ташкил этилган Clubs Championship Uz мусобақасида иштирок этди. Мусобақада Қирғизистоннинг «Форпост» клуби, шунингдек, Ўзбекистоннинг «Sky chess», «Chess Army», «Chess King master», «Aral», «Surkhandarya», «Uzbekistan1” жамоалари иштирок этди. Мусобақада ҳар бир жамоадан 13 киши иштирок этди.

 

 

 

Якуний натижаларга кўра:

 

"International Сhess Academy" жамоамиз 454 очко билан 

  1-ўринни эгаллади! 

Т А Б Р И К Л А ЙМ И З !

2 ва 3 ўринларни «Форпост»(400) ва «Sky chess» (360) жамоалари қўлга киритдилар.

 

 

       29 апрель куни III Клублар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Мусобақа www.lichess.org сайти орқали ташкил этилган бўлиб, унда Москва шаҳрининг 4 та клуби ҳамда Халқаро Шахмат Академияси жамоаси иштирок этди. Мусобақа блиц йўналиши бўйича ташкил этилган бўлиб, 40 дақиқа давом этди. Мусобақа халқаро гроссмейстер Игорь Глек ҳамда академия жамоасининг халқаро тоифадаги спорт устаси, академия мураббийи Аликулов Элбек томонидан ташкил этилди. 

 

 

           Мусобақада якунларига кўра,

GM Glek Academy жамоаси 416 очко билан 1-ўринни,

International  Сhess Academy жамоаси 390 очко билан 2-ўринни,

RoyalGambit жамоаси эса 274 очко билан 3-ўринни эгаллади.


 

        Шунингдек, «Халқаро Шахмат Академияси  очиқ биринчиликлари ташкил этилиб келинмоқда. Мусобақалар ҳар ҳафтада икки маротаба ташкил этилмоқда. Ҳозирги вақтга қадар 5 маротаба мусобақа ташкил этилган бўлиб, унда 645 нафар иштирокчи қатнашди.

 

Ғолиблар рўйхати қуйидагича:

 

2020 йил 19 апрель куни ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари

Фамилияси исми

Логин

мураббий

1 ўрин

Бобомуродова Мафтуна

maftuna2303

Егин Владимир

2 ўрин

Рахматкариев Иброхим

Hmka2413

Сабирова Ольга

3 ўрин

Абдуллаев Расулбек

Rasulbek_07

Сапаев Мақсад

2020 йил 23 апрель куни ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари

1 ўрин

Шарипов Шахриёр

WARRIOR_0666

Сапаев Мақсад

2 ўрин

Абдухакимов Акбарали

Alpomish

Аликулов Элбек

3 ўрин

Бахриллаев Бахром

Bakhrom4321

Аликулов Элбек

 

     2020 йил 26 апрель куни ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари      

(А гуруҳ)

1 ўрин

Шарипов Шахриёр

WARRIOR_0666

Сапаев Мақсад

2 ўрин

Азизов Комил

komiljon2105

Зайниддинов Сирожиддин

3 ўрин

Кимсанбоев Ахадхон

Ahadxon

Васбутдинов Равиль

2020 йил 26 апрель куни ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари 

  (Б гуруҳ)

1 ўрин

Омонов Саидамин

Saidamin2010

Загребельный Александр

2 ўрин

Бахранов Сардор

Sardor3103

Шаймуратов Иномжон

3 ўрин

Абдуллаев Камрон

Kamron16012010

Зайниддинова Сабохат

2020 йил 3 май куни ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари      

   (А гуруҳ)

1 ўрин

Курбонов Абдулазиз

StudentChess

Academy

Сабирова Ольга

2 ўрин

Сайдалиев Акобирхон

akobirkhon2020

Вахидов Парвиз

3 ўрин

Азизов Комил

komiljon2105

Зайниддинов Сирожиддин

2020 йил 3 май куни ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари      

     (Б гуруҳ)

1 ўрин

Омонов Саидамин

Saidamin2010

Загребельний Александр

2 ўрин

Бекназаров Бахром

b_beknazarov

Агишев Александр

 

 

                     Халқаро Шахмат Академияси барча ғолиб ва совриндорларни, уларнинг мураббийлари

ва ота-оналарини ушбу юксак натижалар билан табриклайди!

Доимо ғалаба ва муваффақият сари интилишдан тўхтаманг.

Биз сиз билан фахрланамиз!