2021 йилнинг 17 февраль куни ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг ўқувчиларидан ташкил топган "Шахмат клуби" аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш муҳим ташаббуси ҳамда 2021 йил 14 январда қабул қилинган “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4954-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида Халқаро шахмат академиясига ташриф буюрдилар.
Ўзаро ҳамкорлик тадбирида халқаро гроссмейстер, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Марат Жумаев, Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби Суннатилло Бозорбоев, Халқаро шахмат академиясининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Сабоҳат Зайниддинова, Халқаро шахмат академиясининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ёрдамчиси Хуршидабону Холиқова иштирок этиб, академик лицей ўқувчиларининг шахмат сир-асрорлари тўғрисидаги саволларига атрофлича жавоб бердилар.
Шунингдек, келгусида бундай амалий учрашувларни мунтазам тарзда йўлга қўйиш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича келишиб олинди.