Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида 28 нафар иқтидорли қиз аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Энг қувонарлиси шуки, ушбу рўйхатда
Халқаро Шахмат Академиясининг ўқувчиси
WFM ОМОНОВА УМИДА ҳам бор!
Халқаро Шахмат Академияси Умидани ушбу юксак Давлат мукофоти билан мубаракбод этади ва келгусида спорт фаолиятида улкан зафарлар тилайди!
Умиданинг устози Егин Владимир Николаевичга, ҳамда ота онасига чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларида топширилади.