ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Юқори турувчи ташкилот
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi

 

Ҳамкор ташкилотлар
 

Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

«Sehrli Shahmat» шахмат клуби
Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими

 

Фойдали ҳаволалар
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали

FIDE


Мероприятия
Пресс-конференция с участием молодежной сборной страны14 декабря 2016 года в Федерации Шахмат Узбекистана состоялась пресс-конференция с участием молодежной сборной страны, впервые ставшей чемпионами мира в командном зачете на завершившемся недавно Первенстве мира по шахматам среди школьников (2-12 декабря, г.Сочи, Россия). ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Устав

автор: admin 2016-11-23 просмотров: 714
   

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Ўзбекистон Шахмат Федерацияси                                                                                                   биринчи вице-президенти

 

___________Х.Х.Турдиалиев

2019 й. “____” _______________

 

                                                                                                          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХАЛҚАРО ШАХМАТ АКАДЕМИЯСИ

УСТАВИ

 

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1.  Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5368-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган “Таълим муассасалари уставини ишлаб чиқиш тартиби”, ҳамда 2018 йил 9 августдаги 3906-сон “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерациясининг 2019 йил 16 февралдаги 1-сон қарорига мувофиқ, Халқаро Шахмат Академияси(бундан буён матнда шахмат академияси деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.
  2. Шахмат академияси қобилиятли ва иқтидорли ёш шахматчиларни танлаб олувчи, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Жаҳон, Осиё чемпионати халқаро  мусобақаларга миллий терма жамоасини шакллантириш, республика терма жамоаларига асосий ва заҳиралари таркибни тайёрлаш ҳамда федерация фаолиятига оид ташкилий-методик вазифаларини бажарилишига кўмаклашувчи мактабдан ташқари спорт таълим муассасаси сифатида ташкил этилади.
  3. Шахмат академияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига, Давлат таълим стандартларига, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро шахмат федерацияси (кейинги ўринларда “FIDE” деб юритилади) ва Ўзбекистон Шахмат Федерацияси (кейинги ўринларда федерация деб юритилади) нинг буйруқ, қарорларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамда ўз Уставига амал қилади.
  4.  Шахмат академиясининг тўлиқ номи:

Ўзбек тилида: Xalqaro Shaxmat Akademiyasi

Рус тилида: Международная Шахматная Академия

Инглиз тилида: International Chess Academy

  1. Шахмат академиясининг  қисқартирилган номи: XSHA
  2. Таълим тури: Мактабдан ташқари таълим.
  3. Таълим фаолияти йўналиши: қобилиятли ва иқтидорли ёш шахматчиларни танлаб олувчи, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Жаҳон, Осиё чемпионати халқаро мусобақаларга миллий терма жамоасини шакллантириш, мамлакат терма жамоаларига асосий ва заҳиралари таркибни тайёрлаш ҳамда федерация фаолиятига оид ташкилий-услубий вазифаларини бажарилишига кўмаклашувчи мактабдан ташқари спорт таълим муассасаси сифатида ташкил этилади.
  4.  Мулкчилик шакли: Нодавлат таълим муассасаси
  5.  Шахмат академиясининг муассиси: Ўзбекистон Шахмат федерацияси.
  6. Шахмат академиясининг юридик манзили: индекс 100011, Тошкент шаҳар,   Шайҳонтохур    тумани, Анҳор бўйи кўчаси, 10-А уй.
  7. Шахмат академияси юридик шахс ҳисобланади, Уставига, ривожлантириш жамғармасининг шахсий ва валюта  ҳисоб рақамига, номи ёзилган муҳрларига ва бурчакли штампларга, рамзларига ҳамда бланкаларига эга.
  8. Шахмат академиясига иқтидорли ва истиқболли шахматчилар қабул қилинади.
  9. Шахмат академиясининг асосий фаолияти шахмат спорт тури бўйича малакали спортчиларни, спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машғулот жараёнини ташкил этишга, шунингдек шахмат бўйича тренерлар ўртасида касбий тажрибани алмашиш, шахматга оид методик қўлланмалар тайёрлаш ва белигиланган тартибда маҳаллий ва халқаро турнирларни ташкил этишга йўналтирилган.

  

2-боб. Асосий  мақсад ва вазифалар

 

14.Шахмат академиясининг асосий мақсади – қобилиятли ва иқтидорли ёш шахматчиларни танлаб олиш, уларни бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Жаҳон, Осиё чемпионати халқаро  мусобақаларига тайёрлаш, республика терма жамоаларига асосий ва заҳиралари таркибни тайёрлаш, маҳаллий ва хорижий спортчилар учун ўқув-йиғин машғулотлари, семинарлар ташкил этиш ҳамда федерация фаолиятига оид ташкилий-методик вазифаларини бажаришга кўмаклашишдан иборат.

15. Қуйидагилар шахмат академиясининг асосий вазифалари  ҳисобланади:

- ўқувчи-спортчиларни шахмат спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларнинг интеллектуал ривожланишида спорт ва тарбиявий ишларни ташкил этиш;

-истеъдодли ва иқтидорли ўқувчи-спортчиларни танлаб олиш ва уларни индивидуал ҳусусиятларини ривожлантириш, шахмат спорти бўйича қобилиятини шакллантириш;

    - шахмат спорт тури бўйича малакали тренер-ўқитувчилар таркибини шакллантириш, замонавий моддий-техника базасидан фойдаланган ҳолда интерактив усуллар билан ўқув-машулотлари жараёнини ташкил этиш;

    - халқаро спорт майдони (бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Жаҳон, Осиё чемпионати, кубоги ва халқаро мусобақалар)да мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш;

    - тажриба алмашиш мақсадида мамлакат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш,

    - ўқувчи-спортчиларнинг маҳоратини ошириш мақсадида турли мусобақа ва танловлар ташкил этиш;

    -ўқувчи-спортчиларнинг маҳоратини, шунингдек тренер-ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг касб малакасини ошириш бўйича турли ўқув семинар ва курслар ташкил этиш;

- Федерациянинг асосий мақсад ва вазифаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

-ўқувчи-спортчиларнинг маҳоратини ошириш мақсадида, ўқув-йиғин   машғулотларини ташкил этиш. 

-  Ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

16.Шахмат академияси спорт тайёргарлиги мазмуни, таълим ва ўқув-машқ жараёнини ташкил этишда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, Педагогик Кенгаш томонидан тасдиқланган ўқув-машғулот режалари ва шахматчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастури асосида амалга оширади.

17.Шахмат академияси ўқувчиларини ижтимоий кафолатлари ва уларни қўллаб-қувватлаш амалдаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, мазкур Устав асосида амалга оширилади.

18. Шахмат академияси қуйидаги  ҳуқуқларга эга:

-   спортнинг шахмат тури бўйича жойларда бўлимлар очиш;

-  таълим ва тарбиянинг қонун хужжатларига зид бўлмаган шакли, воситалари ва усулларини танлаш;

-Федерация билан келишган ҳолда муассаса тизимини, лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш;

- белгиланган тартиб ва меъёр иш ҳақи жамғармаси асосида амалдаги ҳақ тўлаш услубларидан келиб чиққан ҳолда, ўртача иш ҳақини ҳисобга олмасдан, ҳамда раҳбарлар ва ходимлар ҳақини қиёсламаган тарзда лавозим (мансаб) маошларини федерация билан келишилган ҳолда белгилаш;

- иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида стипендиялар жорий этиш;

- миллий ва ҳорижий валюта ҳисоб рақамига, ўз номи ёзилган муҳрларига, бурчакли штампларга, рамзларига ҳамда бланкаларига эга бўлиш;

-  қисқа ва узоқ муддатли банк кредитларидан фойдаланиш;

- мамлакат ва ҳорижий давлатлар ташкилотлари билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ташқарисида қонун хужжатларига мувофиқ филиаллар, шўъба корхоналар ва  бошқа ташкилотларни таъсис этиш;

- шахмат академияси ўқувчи-спортчиларини ва тренерларини малакасини ошириш мақсадида ҳорижий мамлакатлардан халқаро унвонга эга бўлган шахмат мутахассисларини жалб қилиш;

- моддий техник базасини мустахкамлаш, спорт тайёргарлик мазмуни ва самарадорлигини такомиллаштириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар билан чиқиш;

-  ички ва ташқи аудит ўтказиш;

-  мехмонхона хўжалиги билан шуғулланиш;

-  спорт туризми билан шуғулланиш;

-  минтақалараро ҳамкорликка кўмаклашиш;

-  ўз атрибутларини (фирма белгиларини) ва рамзларини яратиш;

-  спортга оид ва уни тарғиб қилувчи материалларни нашр этиш ва тарқатиш;

-  оммавий ахборот воситаларида ўз фаолияти тўғрисида хабарлар бериш;

-  илмий-тадқиқот, лойихалаш ишларини амалга ошириш;

- ўқувчи-спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув-машғулот йиғинларида, мамлакат, халқаро мусобақалари, фестиваллар, танлов, оммавий тадбирларида иштирокини таъминлаш;

- шахмат академияси тассаруфидаги базасини ва унга тегишли мусобақа залларини ҳамда шахмат инвентарларини ижарага бериш;

-   пуллик хизмат кўрсатиш;

-  спортчи-ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ёки ўрнини босувчи шахслар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш.

-  Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалар ҳисобига маблағлар ишлаб топиш

19. Қуйидагилар шахмат академиясининг асосий мажбуриятлари ҳисобланади:

- маънан етук, интелектуал фаол, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришга кўмаклашиш;

- ўқувчи-спортчиларни ва ҳодимларни ўз вазифаларини амалга оширишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

- тасдиқланган ўқув дастури асосида йиллик ўқув-машғулотлари режаси ва жадвалини ишлаб чиқиш;

- ўқув-машғулотлари ва тарбия жараёнини жорий назорат қилиш, ўқувчи-спортчиларнинг ҳар йилда икки марта назорат нормативларини топширишларини таъминлаш;

-  шахмат академиясининг моддий-техник базаси сақланиши ва улардан  оқилона фойдаланишни таъминлаш;

-  ўқув-машғулотлари жараёнини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари ҳамда ҳавфсизлик қоидаларига мос равишда ташкил этиш ҳамда ўқувчи-спортчилар томонидан шахмат ўйини техника ва тактикасини ўзлаштириш даражасини таҳлилини юритиш;

-  ишлаб топилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан бухгалтерия ва ҳисоботини амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ олиб бориш;

-  ўқув-машғулотлари жараёни натижаларини, ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишнинг якка тартибдаги кўрсаткичлари ўсишини, спорт тури техникасининг асослари ўзлаштирилиши даражасини таҳлил қилиш;

  - ўқув-машқ жараёни ўтказилаётган даврда ўқувчи-спортчилар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

Шахмат академияси зиммасига қонун хужжатларида назарда тутилган ва федерация томонидан тасдиқланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

 

3-боб. Ўқувчи-спортчилар, тингловчилар

 

20.Шахмат академиясига жисмоний чекланишлари ва шахмат билан шуғулланиш учун ақлий нуқсонлари бўлмаган, шахмат бўйича муайян маҳоратга эга бўлган иқтидорли ўқувчи-спортчилар танлов ва суҳбат асосида асосида қабул қилинади. Шунингдек, маҳаллий ва чет эллик фуқаролар учун пуллик асосда ўқув-йиғин машғулотлари ва семинарларга тингловчилар қабул қилинади.

21.Ўқувчи-спортчиларнинг таркибий рўйхати ва спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича мактаб ўқув гуруҳлари сони ҳар йили шахмат академияси директори томонидан тасдиқланади.

22.Ўқувчи-спортчиларни ҳамда тингловчиларни шахмат академиясига қабул қилиш белгиланган тартибда “Ўқувчиларни ва тингловчиларни Халқаро Шахмат Академиясига қабул қилиш тўғрисидаги Низом” асосида академия директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

23.Ҳорижий давлат фуқоролари шартнома асосида қабул қилинади.

24. Шахмат академияси ўқувчилари бир гуруҳдан бошқа гурухга ўтиш босқичида ўқувчи-спортчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастурига асосан назорат синовларидан ўтказилади.

25. Шахмат академияси ўқувчи-спортчилари қуйидаги хуқуқларга эга:

- шахмат академияси томонидан белгиланган ўқув режасига асосан шахмат мактаби ахборот-ресурслари, жисмоний тарбия-спорт иншоотлари, шахмат жиҳозлари ва спорт анжомларидан фойдаланиш;

- шахмат академияси томонидан таъсис этилган стипендия ва турли имтиёзларга эга бўлиш;

- ўқув-машғулотлари йиғинлари даврида бепул овқатланиш ва ётоқхоналардан фойдаланиш;

- белгиланган тартибда фойдаланиладиган спорт экипировкасига эга бўлиш;

-ўқув-машқ машғулотлари ва мусобақалар жараёнида хавфсиз
шарт-шароитларга эга бўлиш ва соғлиғини сақлаш, тиббий хизматлардан фойдаланиш;

-шартномада белгиланган жаримани қоплагандан сўнг, спорт билан шуғулланишни бошқа спорт ташкилотларига кўчириш.

  Ўқувчи-спортчилар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

26. Шахмат академияси ўқувчи-спортчиларининг мажбуриятлари:

- ўзининг назарий, амалий махсус ва жисмоний тайёргарлигини доимий равишда ошириб бориш;

- белгиланган ўқув режалари ва дастурларини бажариш;

- ўқув машғулотлари режими, санитария гигиена талаблари, техника ва ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

-шахмат академияси раҳбарияти, тренерлари, ҳодимлари  ва бошқа ўқувчи-спортчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

- шахмат академияси мол-мулкига эхтиёткорона муносабатда бўлиш ва унинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш;

- шахмат академияси шифокори назорати талабларига қатъий риоя қилиш, мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиш;

- шахмат академияси Уставига риоя қилиш;

-шахмат академияси ва ота-онаси томонидан тузилган шартномага амал қилиш;

-ўқувчи-спортчилар зиммасига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин. Шахмат академияси тингловчиларининг ва чет эл фуқаролари бўлган ўқувчи-спортчиларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари улар билан тузилган шартнома асосида белгиланади.

27. Шахмат академиясида ўқувчи-спортчилар сафидан четлатишлар шартнома талабларини бузганлиги учун директор буйруғи билан амалга оширилади.

 

 

4-боб. Ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий иш

 

28. Ўқув-машғулоти жараёнининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • белгиланган тартибда ўқиш жараёнида ўқувчи-спортчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастурини бажарилиши ва ўзлаштириши таъминлаш;
  • ўқув-машғулот жараёнида шуғулланишнинг замонавий, илғор,техник воситалардан ва  интерактив усулларини кенг қўллаш;
  • машғулотлар ва мусобақаларда қатнашиш фаолиятини узвийлигини таъминлаш;
  • ўқувчи-спортчиларнинг турли даражадаги квалификацион, мамлакат ва халқаро мусобақаларларда иштирок этишини ташкил этиш;
  • тиклаш тадбирларини замонавий услублари асосида амалга ошириш;
  • ўқувчи-спортчилар билан тарбиявий ишларни амалга ошириш;
  • ўқувчи-спортчиларни баркамол бўлишига кўмаклашиш;
  • ўқувчи-спортчиларнинг шахмат соҳаси салоҳиятини профессионал даражада ривожлантиришни таъминлаш;
  • ўқувчи-спортчиларда ватанпарварлик туйғуси, жисмоний тарбия билан шуғулланиш эҳтиёжини, ўз билимлари, малака ва кўникмаларини доимо тўлдириб боришни шакллантириш асосий вазифалар ҳисобланади.

29. Ўқув-машғулотларида, ўқув-машғулот йиғинларида, спорт мусобақаларида,  индивидул тайёргарликда, назарий машғулотларда қатнашиш, тиклаш тадбирлари, ўқув видео ёзувларини, кино дастурларини ҳамда шахмат партияларини таҳлил қилиш ўқув-тарбия жараёнинг асосий шакллари хисобланади.

30. Шахмат академиясида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади ва ўқув режасига кўра якунланади.

31. Ўқув-машғулотлар жадвали ўқувчи-спортчиларнинг маҳорат даражасини, дам олишини, бошқа муассасаларда ўқишини белгилаш мақсадида тренер-ўқитувчининг тақдимномаси бўйича шахмат академияси маъмурияти томонидан тузилади.

32.Ўқув-машғулотнинг ҳафталик режими шахмат спорт турининг хусусиятларига, спорт тайёргарлигининг даври ва вазифаларига кўра белгиланади;

33. Шахмат академияси ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун  “Халқаро Шахмат Академияси ўқувчи-спортчиларини босқичма-босқич тайёрлаш Дастури”дан келиб чиққан талабларга мувофиқ амалга оширилади.

34.Ўқув машғулотлари гурухлари тузилиши, хафталик юкламалари ва гуруҳдан гуруҳга ўтиш босқичлари шахмат академияси  Педагогик Кенгаши қарорига кўра “Халқаро шахмат академияси ўқувчи-спортчиларини босқичма-босқич тайёрлаш Дастури” асосида белгиланади.

35.Ўқувчи-спортчиларини кейинги йилда шуғулланадиган гуруҳларга ўтказиш белгиланган тартибда шуғулланиш муддатлари ва ўқувчи-спортчилар томонидан ўқув дастурлари ўзлаштирилиши, улар томонидан умумий ва махсус тайёргарлик бўйича назорат-ўтказиш меъёрлари бажарилиши, соғлиғининг ҳолати, мамлакат ва халқаро мусобақалардаги натижалари шунингдек тегишли спорт разряди мавжуд бўлганда шахмат академияси Тренерлар Кенгашининг қарори билан амалга оширилади.

36. Белгиланган талабларни бажармаган ўқувчи-спортчилар шуғулланишнинг кейинги босқичига ўтказилмайди. Ушбу ўқувчи-спортчиларга белгиланган тартибда шахмат академияси раҳбарияти ва Тренерлар Кенгашининг қарори билан спорт тайёргарлигининг айнан шу босқичида шуғулланишни 6 ой давом эттириш (такроран шуғулланиш) имконияти берилиши мумкин.

37.Ўқувчи-спортчиларни бошқа спорт ташкилотига ўтказиш тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тартибга солинади.

38.Ўқувчи-спортчилари ва тренер-ўқитувчиларининг турли халқаро шахмат мусобақаларида қатнашиши федерация билан,  маҳаллий, мамлакат, жисмоний тарбия оммавий тадбирларида иштирок этиши эса тақдим этилган низомларга мувофиқ, тренерларнинг билдиришномасига асосан шахмат академияси раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

5-боб. Таълим муассасасининг тузилиши

 

39. Шахмат академиясининг таркибий бўлинмаларини раҳбарият, ўқув-услубий, маъмурий-хўжалик, бош бухгалтер, тиббиёт ҳамда кадрлар бўлимлари ва юристконсульт ташкил этади.

40. Шахмат академияси раҳбарияти академия директори, унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ёрдамчисидан иборат. Шахмат академияси директори федерация Ижроия қўмитасининг қарори билан тайинланади ва вазифасидан озод қилинади.

41.Шахмат академиясидиректори муассаса фаолияти устидан рахбарликни амалга оширади, Педагогик ва Тренерлар Кенгашларини бошқаради. Давлат таълим стандартлари, ўқув-машғулот режалари ва дастурларининг бажарилишини таъминлайди, муассасанинг йиллик ва ойлик иш режаларини тасдиқлайди, ўқув-машғулот жараёнига янги технологиялар ва таълим воситаларини жорий этишни таъминлайди, муассасанинг молиявий хўжалик масалаларини хал этадива бошқа қонунда тақиқланмаган вазифаларни бажаради.

42. Шахмат академияси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари директор тақдимномасига асосан, федерация Ижроия қўмитаси қарори асосида тайинланади ва вазифасидан озод этилади.

43.Шахмат академияси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари шахмат бўйича тренерликнинг камида уч йил иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.

44. Ўқув ишлари бўйича ўринбосари вазифалари:

- шахмат академияси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўқув жараёни, тарбиявий ишлар ва тиббий кўрикдан ўтишни назорат қилади;

- шахмат бўйича тренерлар малакаси оширилиши ташкил қилади;

-шахмат мусобақалари тақвим режасини ишлаб чиқиш ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашишини таъминлайди;

-ўқувчи-спортчиларнинг ўқув-машғулотлари сифатини, ўқув режалари, машғулотлари ва ўқув-йиғин машғулотлари режаси жадвали бажарилишини назорат қилади;

-шахмат академиясининг натижалари таҳлилини юритади.  

45. Шахмат академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси директор тақдимномасига асосан федерация Ижроия қўмитаси қарори асосида тайинланади ва вазифасидан озод этилади.

46.Шахмат академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси олий маълумотли тажрибали мутахассислардан тайинланади.

Шахмат академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси маънавий-маърифий ишлар ташкил этилишини назорат қилади, ўз фаолиятига оид даврий иш режасини ишлаб чиқадиота-оналар қўмитаси билан доимий мулоқотда бўлади,ўқувчи-спортчиларнинг ички тартиб қоидаларига риоя қилишини назорат қилади, ўқувчи-спортчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ташаббус кўрсатади, ўқув-йиғин машғулотлари даври учун маданий-маърифий тадбирларни ташкил этади.

 47. Шахмат академиясининг маъмурий-хўжалик бўлими мудири соҳа бўйича муайян тажрибага эга бўлган, олий маълумотли тажрибали мутахассислардан тайинланади.

Шахмат академиясининг маъмурий-хўжалик бўлими мудири ўқув-машқ жараёни учун моддий-техник шарт-шароитлар яратилиши, мол-мулки, жиҳозларининг сақланиши ва созлиги, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш, уларни зарур санитария ҳолатида сақлаш, транспорт таъминоти, ёнгиндан сақлаш тадбирларни огишмай амалга оширишга масъулдир.

 48. Шахмат академиясининг тиббиёт бўлими ўқувчи-спортчиларни соғлигини назорат қилишга масъулдир. Ўқувчи-спортчиларни бир йилда икки маротаба белгиланган тартибда ўсмирлар диспансеридан кўрикдан ўтишини таъминлайди.

Тиббиёт бўлими белгиланган тартибда ўқув-машқ жараёнини, спорт мусобақалари, шу жумладан федерация ташкилотчилигида ташкил этилган халқаро мусобақаларда ва ўқув-машғулотлари йиғинларини тиббий ҳизмат(биринчи ёрдам) кўрсатишни таъминлайди.

 49. Бош хисобчи ўз фаолиятини бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.

   50. Кадрлар бўлими бошлиғи шахмат академияси вакант жойларга номзодлар рўйхатини тайёрлайди, кадрлар  заҳираларини шакллантириш ва юритиш,   меҳнат таътилларидан ўз вақтида фойдаланишни назорат қилишни амалга оширади.

51. Шахмат академиясининг иш фаолияти ва заруриятдан келиб чиқиб, федерация билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда бошқа бўлим ва штат бирликлари ташкил қилиниши мумкин.

 

 

6-боб. Педагог, ўқув-услубий ходимлаp

 

52. Шахмат академиясининг фаолияти ўқув йили бўйича тузилган йиллик иш режа ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади. Йиллик иш режа шахмат академияси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан шакллантирилади, директор томонидан тасдиқланади ва назорат қилинади.

 53.Шахмат академиясининг ўқув-услубий фаолятиниташкилий-услубий жиҳатдан таъминланишига, спорт шахмат клублари ва шахмат дарс сифатида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини ўқув услубий жихатдан таъминлашга кўмаклашиш ҳамда раҳбарлик қилиш, шунингдек, инструктор-услубчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш ўқув-услубий бўлим томонидан амалга оширилади. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи камида уч йил шахмат бўйича тренерлик иш стажига эга бўлган шахслардан тайинланади.

Ўқув-услубий бўлим бошлиғи қуйидагиларга мажбур:

- бўлим фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ишини ташкил этиш, ўқув гуруҳларини шакллантириш, тарбиявий жараёни мазмуни, натижаларини назорат қилиш;

- тренерлармалакасини ошириш ишини, очиқ дарслар ўтказишни ташкил қилиш;

-шахмат академияситренерларииш тажрибасининг натижа
ва мазмунини таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш, академиянингасосий кўрсаткичларининг статистикҳисобини юритиш;

- ўқув-йиғин машғулотлари режасини тузиш;

- услубчилар ишига раҳбарлик қилиш ва ўқув-машғулотлари жараёни ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш;

- ўқувчи-спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарлиги бўйича шахмат академиясининг тадбирларини ўтказиш.

54. Шахмат академиясининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус маълумотли ҳамда шахмат бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган мутахассислардан тайинланади.

55. Тренер-ўқитувчиларнинг вазифалари:

- йиллик ва жорий иш режаларини ишлаб чиқиш, ўз ишининг мазмуни ва натижаси бўйича мунтазам ҳисоб, таҳлил, умумлаштириш ишларини олиб бориш;

- ўз фаолиятида ўқувчи-спортчиларни спорт тайёргарлиги вамаҳоратини оширишнингсамарали услубларини қўллаш;

-ўқувчи-спортчиларни ўсиш даражасини мунтазам ошириб бориш усулларини ва ўқув-машғулотжараёнини ташкил этишнинг усулларини танлаш;

-  ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини жорий қилиш;

- шахмат академияситренер-ўқитувчиларива бошқа мутахассислар билан биргаликда шахмат академиясижамоасини тайёрлашнинг мажмуавий дастурларини ва жорий режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;

- ўқув гуруҳларини иқтидорли ўқувчи-спортчилар билан тўлдириш;

- ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга   олган ҳолда ўқув-машғулот режаларини ишлаб чиқиш;

- федерация ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан ўтказиладиган семинарлар ва конференцияларда қатнашиш.

Тренер-ўқитувчиларшахмат академияси раҳбариятининг бошқа кўрсатмаларигабажариши лозим.

56. Тренерларнинг базавий тариф ставкалари ҳар хафталик юкламаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

57. Шахмат академияси директорининг буйруғи билан шахмат бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида 3 йил иш стажига эга бўлган тренер-ўқитувчилар орасидан катта тренер-ўқитувчилар тайинланади.

58. Шахмат бўйича катта тренер, тренер-ўқитувчилар учун назарда тутилган функциялар билан биргаликда тренер иши сифатини назорат қилади, ўқув-машғулот жараёнини ташкил этилиши, ўқув гуруҳлари тўлдирилиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, юқори даражали спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги ва истиқболли режалари ишлаб чиқилиши, бўлимларнинг Тренерлар Кенгашлари ўтказилиши, тренерлар малакасини ошириш тадбирлари ташкил этилишига масъулдир.

59. Шахмат академиясида Тренерлар Кенгаши ташкил этилади. Кенгаш ўқув-машғулотларива тарбиявий ишлар, ўқувчи-спортчиларни танлаш ва ўтказиш, уларни тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, спорт тадбирларида иштирок этиши, ўқув-машғулотларижараёнини ўтказиш услубларини такомиллаштиришмасалаларини, шунингдек шахмат академиясиУставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.

60. Тренер, катта тренер, катта услубчи, услубчи, лавозимларига спорт мактаби директорининг буйруғига асосан ишга қабул қилинади ва бўшатилади.

61. Шахмат академиясининг олий бошқарув органи педагогик кенгаш ҳисобланади. Педагогик Кенгаш шахмат академиясида ўзини ўзи бошқаришнинг юқори органи ҳисобланиб, ўқув йили бўйича тузилган иш режа асосида фаолият олиб боради, унга шахмат академиясининг директори раҳбарлик қилади.

62. Педагогик Кенгаш ваколати қуйидагилардан иборат:

- директор, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, бўлим раҳбарларининг йиллик ҳисоботини тинглаш;

-  шахмат академияси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, унинг фаолияти сифат ва самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

- ходимларнинг ўқув-илмий ишларини, малака ошириши ва ўз устида мустақил ишлаш режаларини муҳокама қилиш;

- йиллик ва истиқбол режаларни муҳокама этиш ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш;

- таълим жараёнига янги педагогик технологияларни ва техник-ахборот воситаларини татбиқ этиш;

- педагогик ходимларнинг касбий маҳорати, нуфузини ва жавобгарлигини оширишга йўналтирилган мақсадли ишларни олиб бориш, уларнинг илмий-услубий малакаларини ошириш, ижодий ташаббусларини ривожлантириш.

63. Педагогик Кенгаш йиғилиши йилнинг ҳар чорагида камида бир марта      ўтказилади.

64. Педагогик Кенгаш “Педагогик Кенгаш тўғрисида”ги Низом асосида фаолиятини олиб боради.

 

7-боб. Халқаро алоқалар

 

65. Шахмат академияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

- қонун ҳужжатларига мувофиқ, шахмат масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш;

тренерлар, ходимлар ва спортчиларини малака алмашиш бўйича хорижий спорт муассасалари ва ташкилотлари билан битимлар тузиш;

FIDE, федерация ва шахмат академиясининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тақвим режасига, бошқа ташкилотлар билан ўзаро келишувга ва ўқув-машғулот ишларига ажратилган маблағлар доирасида мувофиқ, чет эл мамлакатларида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш;

- шахмат академиясининг тренерларини ва ўқувчи-спортчиларини алмашиш, ҳар турдаги шахмат мусобақалари, байрамлар, кўриклар, семинарлар бўйича ҳорижий спорт ташкилотлари билан битимлар тузиш.

66. Шахмат академияси федерация, Осиё шахмат федерацияси ва FIDEнинг тақвим режасига мувофиқ ҳорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, шахмат мусобақалари, Олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренер-ўқитувчилар танлашни амалга оширилади.

 

 

8-боб. Жамоат ташкилотлаpи

 

67. Шахмат академиясининг касаба уюшмаси жамоат ташкилоти ҳисобланиб, унинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилади.

68. Шахмат академиясининг жамоат ташкилоти жамоада ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг иш шароитларини яхшилаш, масъулиятларини шакллантириш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш каби масалаларда раҳбариятга таклиф киритади ва қонун доирасида ижросини таъминлайди.

69. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан шахмат академияси давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқига эга.

 

 

9-боб. Мол-мулк ва маблағлари

 

70. Шахмат академияси ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларнинг тасарруф этилишига қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 71. Шахмат академияси фаолияти қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 72. Қуйидагилар шахмат академиясининг мол-мулкини ва молиявий ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

-  Федерациянинг ҳомийлик маблағлари;

- бюджетдан ташқари маблағлар, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик маблағлари;

- иш фаолиятига таъсир кўрсатмаган ҳолда, бўш турган бино
ва иншоотларни белгиланган тартибда ижарага беришдан ва пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.

73. Шахмат академиясининг моддий-техника базасига унга тегишли бўлган ер майдонлари, бинолар, спорт заллари, коммуникация, машина ва ускуналар, транспорт воситалари ҳамда таълим ва тарбия жараёнида фойдаланиладиган бошқа анжомлар киради.

 

10-боб. Шахмат академиясини қайта ташкил этиш ва тугатиш

 

74. Шахмат академиясини қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш муассиснинг Ижроия қўмита қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

11-боб. Якуний қоидалар

 

75. Мазкур Уставда акс эттирилмаган масалалар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

76. Шахмат академиясининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уни тасдиқлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

 

    



Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.