ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящая организация

        

  

Федерация Шахмат Узбекистана 

 

 


 

Полезные ссылки

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан

Правительственный портал Республики Узбекистан

FIDE 

   Азиатская Шахматная Федерация 

Мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Руководство

автор: admin 2016-11-23 просмотров: 6142

 

 

 

 

Сабиров Фархад Шавкатович

 

2018 йил 5 июндан Халқаро Шахмат Академияси директори.

Маълумоти олий.

Спорт унвони:

Хизмат кўрсатган мураббий;

Халқаро шахмат арбитри;

FIDE мураббийи.

 

Директор лавозими вазифалари:

Муассаса фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади, мураббийлар кенгашни бошқаради, Давлат таълим стандартлари, ўқув машғулот режалари ва дастурларини бажарилишини таъминлайди, муассасанинг йиллик ва ойлик иш режаларини тасдиқлайди. Ўқув машғулот жараёнига янги технологиялар ва таълим воситаларини жорий этишни таъминлайди, муассасанинг молиявий хўжалик масалаларини хал этади, бюджет ва бюджетдан ташқари молиявий маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлайди, муассасанинг моддий-техник базасини ривожлантиради, мураббий кадрларга бўлган эхтиёжларни аниқлайди, уларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, уларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, штат жадвалини белгиланган хизмат доирасида тасдиқлайди, мураббийлар аттестациясини  ташкиллаштиради, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади, ижро интизоми ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлайди.

 

Телефон: (0 371) 241-17-04

 

 

 

Зайнидинова Сабохат Савронбек қизи

 

 

2020 йил 13 январдан Халқаро Шахмат Академияси директори ўринбосари в.в.б.

Маълумоти олий.

Спорт унвони: 

Спорт усталигига номзод;

FIDE инструктори.

 

Директор ўринбосарининг лавозим вазифалари:

- ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилади, давлат таълим стандартларида белгиланган ўқув ва машғулот режаларнинг бажарилишини таъминлайди, педагогик жамоанинг ўқув-услубий ишларини бошқаради;

- ўқитувчилар ва мураббийларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва замонавий педагогик технологияларни татбиқ этади;

- ўқитувчи ва мураббийларнинг календарь тақвим иш режаларини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади;

- машғулот жадвалларини ишлаб чиқади, қўшимча тўгаракларини ташкил этади, шахмат бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш бўйича ёш мутахассисларга услубий ёрдам ташкил этади;

- ўқитувчи ва мураббийларнинг касбий маҳоратлари ва малакаларини ошириш, ўқув ва машғулот юкламаларини бажарилишини назорат қилади;

- гуруҳ раҳбарлари фаолиятини бошқаради, ўқув ишларининг ҳолати ва натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди;

- мактабда маънавий-маърифий ишларни ташкил қилади;

- ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомоти, тарбиявий ишлар самарадорлигининг назоратини амалга оширади;

- ўқувчилар турар жойида муқобил шароитлар яратишни ташкил этади, машғулотлардан ташқари, оммавий-маърифий ишлар ва экскурсияларни ташкил этади, ўқитувчи ва мураббийларнинг тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилади.

 

Телефон: (0 371) 241-16-31

 

 

 

 

 

Холикова Хуршидабону Хуррам қизи

 

2019 йил 8 январдан

Халқаро Шахмат Академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ёрдамчиси

Маълумоти олий.

журналист, ҳуқуқшунос

FIDEнинг Халқаро шахмат ташкилотчиси

FIDE инструктор

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ёрдамчисининг лавозим вазифалари:

Шахмат академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси олий маълумотли тажрибали мутахассислардан тайинланади.

Шахмат академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси маънавий-маърифий ишлар ташкил этилишини назорат қилади, ўз фаолиятига оид даврий иш режасини ишлаб чиқадиота-оналар қўмитаси билан доимий мулоқотда бўлади,ўқувчи-спортчиларнинг ички тартиб қоидаларига риоя қилишини назорат қилади, ўқувчи-спортчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ташаббус кўрсатади, ўқув-йиғин машғулотлари даври учун маданий-маърифий тадбирларни ташкил этади.

 

Телефон: (0 371) 241-16-23