ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Юқори турувчи ташкилот
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi

 

Ҳамкор ташкилотлар
 

Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

«Sehrli Shahmat» шахмат клуби
Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими

 

Фойдали ҳаволалар
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали

FIDE


Мероприятия
Пресс-конференция с участием молодежной сборной страны14 декабря 2016 года в Федерации Шахмат Узбекистана состоялась пресс-конференция с участием молодежной сборной страны, впервые ставшей чемпионами мира в командном зачете на завершившемся недавно Первенстве мира по шахматам среди школьников (2-12 декабря, г.Сочи, Россия). ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Бизнинг Академиямиз

автор: admin 2016-11-28 просмотров: 1609

Халқаро Шахмат Академия ҳақида маълумот

 

 

Халқаро Шахмат Академияси ҳақида маълумот

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 июндаги № 163 сонли қарорига асосан,Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия заҳиралари спорт мактаби  ташкил этилди. 2018 йил 9-августдаги “Ўзбекистон республикасида шахматни янада ривожлантириш тўғрисидаги ПҚ- 3906 қарорга асосан, шахмат мактаби  Ўзбекистон шахмат федерацияси тасарруфига ўтказилди ва 2019 йил 14 мартдан Халқаро Шахмат Академияси номи билан фаолият юритмоқда.

  Халқаро Шахмат Академиясига асосан шахматга иқтидори кучли ва лаёқатли спортчи-ўқувчилар 6 ёшдан бошлаб имтиҳон асосида қабул қилинади. Халқаро Шахмат Академияси мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланиб, иқтидорли ёш шахматчиларни саралаш ва уларни юқори савияда тайёрлаш вазифасини бажаради.

  Халқаро Шахмат Академиясининг вилоятларда малакали тренерлари фаолият олиб борадилар ва ҳудудлардаги энг иқтидорли  ёш шахматчиларни  саралаб борадилар. Халқаро Шахмат Академияси бошқа шахмат клублари, спорт мактаблари ва умумтаълим мактаблари тренерлари ва шахматчи-ўқувчилар учун методик ёрдам бериш, шахмат йўналишида тавсиялар ва қўлланмалар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш каби ишларни йўлга қўяди.  Шахмат бўйича миллий терма жамоаларга юқори даражадаги шахматчилар  тайёрлайди. Бундан ташқари дунёнинг етакчи шахматчилари иштирокида семинарлар ва “мастер класс”лар ташкил этади.

  Шунингдек, Халқаро Шахмат Академиясида ёш шахматчиларнинг психологик, маънавий-маърифий ҳамда умумий жисмоний тайёргарликларига жиддий эътибор қаратилади.

  Замонавий, юқори сифатли ахборот технологияси жиҳозлари билан таъминланган ўқув-машғулот, маъмурий хоналари, спорт зали, ошхона, катта ва кичик ўйин заллари бор. Вилоятлардан келиб ўқув машғулотларига қатнашувчи шахматчи-ўқувчилар ҳамда  хаоқаро турнирларда иштирок этувчилар учун 50 ўринли кенг,шинам меҳмонхона, кўкаламзорлаштирилган манзарали ҳудуд ҳамда 150 ўринли айвон (ёзги мусобақалар зали)  яратилган.

 Ушбу мусобақалар залида шахмат бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионатларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд.

  Халқаро Шахмат Академиясида ҳозирги кунда халқаро гроссмейстерлар, ФИДЕ ва халқаро спорт усталари ҳамда олий тоифали тренерлар фаолият олиб боришади.



Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.