ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящая организация

        

  

Федерация Шахмат Узбекистана 

 

 


 

Полезные ссылки

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан

Правительственный портал Республики Узбекистан

FIDE 

   Азиатская Шахматная Федерация 

Мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Сарвиноз Қурбонбоева — халқаро гроссмейстер

автор: admin 2017-03-10 просмотров: 410

ФИДЕ томонидан истеъдодли шахматчимиз, Гулистон давлат университети талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси Сарвиноз Қурбонбоевага халқаро гроссмейстер унвони берилди. Бу ажойиб хушхабар 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрамига ўзига хос туҳфа бўлди.

Албатта, ҳеч бир ютуқ ўз-ўзидан келмайди. Унинг замирида давлат эътибори, яратилаётган шарт-шароитлар ва машаққатли меҳнат ётади. Шу маънода айтганда, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, улар ўртасида спортни, хусусан, шахматни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳудудларда “ақл гимнастикаси” тобора оммалашиб, янгидан-янги иқтидорлар кашф этилмоқда.

Боёвут туманининг чекка бир қишлоғида туғилиб вояга етган Сарвиноз ҳам юксак қобилиятга эга, интилувчан ёшлардан биридир. Унинг шахматда ҳозиргача эришган муваффақиятларига ҳар қанча ҳавас қилса, арзийди. Жумладан, Сарвиноз ушбу спорт туридаги илк муҳим ютуғини 2003 йилда, Ўзбекистон чемпионатида қўлга киритган. Кейинчалик мазкур анъанани давом эттириб, мамлакат биринчиликларида кўп карра ғолиблик нашидасини сурди. Уч босқичли спорт ўйинларининг ҳар бир босқичида қатнашган ва унинг жамғармасида “Баркамол авлод” ҳамда Универсиада мусобақалари медаллари бор. Истеъдодли шахматчи қиз қатор халқаро турнирлар, Осиё чемпионатлари совриндори ҳисобланади. 2016 йилда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган “Осиё миллатлар кубоги”да мамлакатимиз терма жамоаси сафида кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Филиппин ва Ҳиндистонда ўтказилган мусобақаларда ҳам юқори натижа кўрсатди.

Сарвиноз Қурбонбоева Халқаро шахмат федерацияси томонидан бериладиган халқаро гроссмейстер унвонининг сўнгги, яъни учинчи нормаси талабларини 2016 йили Озарбайжонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бажарганди.

ФИДЕ эътирофи мамлакатимиз хотин-қизларининг маҳорати жаҳон миқёсида ҳам юксак баҳоланаётганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлиб, бу, шубҳасиз, Сарвинозни янгидан-янги марралар сари руҳлантиради.

 

«Халқ сўзи» газетаси.

 

Фото: twitter.com/bakuchessol2016