Жорий йилнинг 13-30 июль кунлари Чехиянинг Пардубице шаҳрида CZECH OPEN 2017 – 28-халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтди. Дунёнинг 54 та мамлакатидан 671 нафар шахматчилар иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари Жавоҳир Синдаров ("А" гуруҳи) ва Файзулло Ҳалимжоновлар ("С" гуруҳи) қатнашдилар.
Фестивал доирасида ўтказилган блиц турнирида 130 га яқин тажрибали шахматчилар орасида истеъдодли спортчимиз 11 ёшли Жавоҳир Синдаров биринчи ўринни қўлга киритди.
Иккинчи ўринни словакиялик, 42 ёшли гроссмейстер Маник Микулас (GM MANIK MIKULAS) эгаллаган бўлса, учинчи ўрин германиялик халқаро шахмат устаси, 39 ёшли Рихтер Кристиан (IM RICHTER CHRISTIAN)га насиб этди.
Жавоҳирни навбатдаги муваффақияти билан табриклаймиз!
Ўқишда ва шахматда доимо омад ёр бўлсин!
Фото: www.czechopen.net