Диққат ЭЪЛОН!
Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига 2017-2018 ўқув йили учун ёш иқтидорли шахматчиларни саралаб олиш имтиҳонлари 2017 йил 25 август куни бўлиб ўтади.
2010 йил ва ундан кичик ёш тоифасидагилар 10:00 -12:00,
2009 йил ва ундан катта ёш тоифасидагилар 14:00-16:00 да
Имтиҳонлар Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ёзги айвонида ўтказилади.
Имтиҳонга ҳужжатларни қабул қилиш 7-21 август кунлари ўтказилади.
Имтиҳонга ҳужжатларни тўлиқ топширмаган шахматчилар имтиҳонга қўйилмайди.
Зарур ҳужжатлар:
1. Ариза
2. Тавсифнома (ўқиш жойи ёки мактабгача таълим муассасасидан)
3. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (Паспорт) нусхаси 2 та
4. Яшаш жойидан маълумотнома
5. Расм 3×4 (8 дона)
6. Разряд книжка (нусхаси)
7. Дафтар (1 та), 20 дона (A4) қоғоз.
8. Гепатит (А), қон гуруҳи, ота-онасининг паспорт нусхаси
9. Психолог ташҳиси, (086), (063) шакл
10. Файл папка
Қабул комиссияси: 241-17-20