Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида рапид-тезкор шахмат бўйича анъанавий турнир бўлиб ўтди. 86 нафар иштирокчилар 8 та турда 10+3 вақт назоратида беллашдилар.
Турнир ғолиб ва совриндорлари:
1- ўрин – Улуғбек Тиллаев, 2- ўрин – Баҳодир Холмирзаев, 3- ўрин – Акмал Файзуллаев
Қизлар ўртасида:
1- ўрин – Умида Омонова
Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳафтанинг ҳар жума кунлари соат 14:00 да (рўйхатга олиш соат 13:00 да) рапид-тезкор шахмат бўйича мусобақалар ташкил этилади.
Мусобақада иштирок этиш бадали – 20 минг сўм, турнир бадалларининг 60 фоизи соврин сифатида тақдим этилади.
Мусобақада барча ҳаваскор ва малакали шахматчиар иштирок этишлари мумкин.
Маълумот учун телефон рақами: 241-17-20