4-11 октябрь кунлари Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон Республикаси Кубоги 2-бочқичи бўлиб ўтди. Дунёнинг 10 та мамлакатидан 136 нафар шахматчилар қатнашган “Олма-Ота опен - 2017” халқаро турнирда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишди.
Беларуссиялик гроссмейстер Ступак Кирилл 9 очкодан 7,5 очко тўплаб турнир ғолиби бўлди.
Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстерлар Антон Филиппов ва Тоҳир Воҳидовлар 7 очкодан тўплаб 2-9 ўринларни қўлга киритишди.
Шунингдек, 16 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида халқаро спорт устаси Шамсиддин Воҳидов 1-ўринни, Далер Воҳидов эса 2-ўринни қўлга киртдилар.
“Олма-Ота опен - 2017” халқаро турнирининг умумий мукофот фонди 2500000 тенгени ташкил этади.