2017 йилнинг 13 октябрь куни Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида рапид бўйича навбатдаги анъанавий турнир бўлиб ўтди. Турнирда 98 нафар иштирокчилар ўзаро беллашдилар.
Умумий гуруҳ ғолиблари (ўғил болалар ўртасида)
1-ўрин – Абдумалик Абдусалимов (2002 йил)
2-ўрин – Сайидакбар Сайидалиев (2001 йил)
3-ўрин – Никита Хорошев (1994 йил)
4-ўрин – Тухтамурод Наврўзов
Умумий гуруҳ ғолиби (қизлар ўртасида)
1-ўрин – Раъно Абдухолиқова (2001 йил)
2011 йилда туғилган ўғил болалар ўртасида
1-ўрин – Шамшод Тоштемиров
2010 йилда туғилган ўғил болалар ўртасида
1-ўрин – Зикрилло Неъматжонов
2010 йилда туғилган қизлар ўртасида
1-ўрин – Шарофат Сайидалиева
2009 йилда туғилган ўғил болалар ўртасида
1-ўрин – Хумоюн Синдаров
2007- 2008 йилларда туғилган қизлар ўртасида
1-ўрин – Амина Бобожонова (2007 йил)
2007- 2008 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида
1-ўрин – Ислом Синдаров (2007 йил)
2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида
1-ўрин – Алмаз Раҳматуллаев (2006 йил)
2005-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида
1-ўрин – Мафтуна Бобомуродова (2006 йил)
Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳафтанинг ҳар жума кунлари соат 14:00 да (рўйхатга олиш соат 13:00 да) рапид-тезкор шахмат бўйича мусобақалар ташкил этилади.
Мусобақада иштирок этиш бадали – 20 минг сўм, турнир бадалларининг 70 фоизи соврин сифатида тақдим этилади.
Мусобақада барча ҳаваскор ва малакали шахматчилар иштирок этишлари мумкин.
Маълумот учун телефон рақами: 241-17-20