Барча шахматчилар, мураббийлар ва ота- оналар диққатига!
Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳар хафтанинг пайшанба куни соат 14:00 да блиц мусобақалари ўтказилади.
Мусобақалар “А” (очиқ турнир) ва “Б” (болалар турнири) 3+2 тизимида ўтказилиб, 9 турдан иборат бўлади.
Кириш бадали – 10 000 сўм.
Мукофот жамғармаси иштирокчилар сонига мувофиқ равишда белгиланиб, турнир бошланишидан олдин эълон қилинади.
Рўйхатга олиш пайшанба куни соат 10:00 - 13:30 га қадар.
Маълумот ва олдиндан рўйхатга олиш учун телефон рақамлари: 241-17-20 ва 241-16-25