ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящие организации
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti
O’zbekiston Respublikasi Hukumati portali
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat va Sport ishlari vazirligi

Мероприятия
Пресс-конференция с участием молодежной сборной страны14 декабря 2016 года в Федерации Шахмат Узбекистана состоялась пресс-конференция с участием молодежной сборной страны, впервые ставшей чемпионами мира в командном зачете на завершившемся недавно Первенстве мира по шахматам среди школьников (2-12 декабря, г.Сочи, Россия). ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир билимли ёш - ватан ҳимоячиси

автор: admin 2024-02-16 просмотров: 176

Юртимиз олдиндан салоҳиятли шахмат мактабига эга. Бугун ҳам болалар ўртасида "ақл гимнастикаси"га қизиқиш катта. Уларнинг бу иштиёқини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида Марҳамат туманида ҳам мажмуа бунёд этилди. Эркин Воҳидов номидаги ушбу мактабда ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида ақл машқидан сабоқ олади. Уларнинг маҳоратни ошириш учун тажрибали мураббийлар жалб қилинган. Ўқув-машғулот хоналари ва мусобақа зали мавжуд. Комьпютерлашган илғор дастурлар ёшларга манзур бўлмоқда. 

 

 

Давлатимиз раҳбари бу ерда сабоқ олаётган ўғил-қизларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаб, эзгу тилаклар билдирди. Бу муассасани бошқа шахмат мактаблари билан боғлаб, тажриба алмашиб бориш муҳимлигини таъкидлади.

 

Ушбу мактабга туташ Ёшлар кутубхонаси ҳам қурилган. У кенг ва шинам, бир вақтда 150 дан ортиқ китобхон мутолаа қилиши мумкин. Кутубхона 30 минг нусхадан зиёд адабиётга эга, қатор ахборот марказлари тармоғига уланган. Шулар боис ёшларнинг севимли масканига, интеллектуал ўйинлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиладиган қайноқ даргоҳга айланган.

 

Президент шу ерда андижонлик ёшлар билан мулоқот қилди. 

- Биз иқтисодиётимизни ривожлантириб, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш, иш жойларини кўпайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Андижонда ҳам катта режаларимиз бор. Бунда аввало сизларга таянамиз. Ҳар бир билимли ёш - ватан ҳимоячиси, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Таълим тизимидаги янгиликлар, ёш авлодга яратилаётган шароитлар, илмий-ижтимоий лойиҳалар ҳақида сўз борди. Президент ёшлар билан янги ташаббуслар юзасидан фикрлашди. Шунингдек, уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга кўрсатмалар берди.




Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.