Барчамизга маълумки, Шахмат бўйича ихтисослаштирилган Республика болалар-ўсмирлар спорт мактабида иқтидорли шахматчи спортчилар таълим оладилар. Қувонарлиси, бу йил мактабимиз ўқувчилари учун жуда самарали йил бўлди. Шахматчи спортчиларимиз юртимиз довруғини дунёга танитишда ўзларининг катта ҳиссаларини қўшишди десак асло муболаға бўлмайди.
Шу муносабат билан спортчи ўқувчиларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида йилнинг энг яхши спортчи ўқувчиларини тантанали равишда ўз эгаларини топдилар.Унга кўра йилнинг энг яхши спортчи ўқувчилари сифатида:
ОМОНОВА УМИДА
БЕГМУРОДОВ ХУМОЮН бир овоздан муносиб топилдилар.