ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящая организация

        

  

Федерация Шахмат Узбекистана 

 

 


 

Полезные ссылки

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан

Правительственный портал Республики Узбекистан

FIDE 

   Азиатская Шахматная Федерация 

Мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Как записаться в школу

автор: superadmin 2017-01-24 просмотров: 7390

Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳақида маълумот

 

Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 29 августдаги “Шахмат бўйича республика ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 июндаги “Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари асосида ташкил этилган.

Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига асосан шахматга иқтидори кучли ва лаёқатли спортчи-ўқувчилар 6 ёшдан қабул қилинади. Шахмат бўйича РИБЎСМ мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланиб, иқтидорли ёш шахматчиларни саралаш ва тайёрлаш вазифасини бажаради.

Вилоятлардаги шахмат мураббийлари ва шахматчи-ўқувчилар учун методик ёрдам бериш, шахмат йўналишида тавсиялар ва қўлланмалар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш каби ишларни йўлга қўяди. Шахмат бўйича миллий терма жамоа таркибини шакллантиради ва юқори даражадаги шахматчилардан терма жамоа заҳирасини тайёрлайди. Бундан ташқари дунёнинг етакчи шахматчилари иштирокида семинарлар ва “мастер класс”лар ташкил этади.

Спорт мактабида шахматдан ташқари чуқурлаштирилган тарзда инглиз тили, психология, компьютер сабоқларидан машғулотлар ҳамда умумий жисмоний ва маънавий маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Тошкент шаҳар Анҳор кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган.

Барча замон талабларига жавоб берадиган замонавий, юқори сифатли ахборот технологияси жиҳозлари билан таъминланган ўқув-машғулот хоналари, маъмурий хоналар, спорт зал, ошхона, катта-кичик мусобақалар заллари, республикамизнинг вилоятларидан келиб ўқув машғулотларига қатнашувчи шахматчи-ўқувчилар учун 50 ўринли кенг, шинам меҳмонхона, 150 ўринли айвон (ёзги мусобақалар зали) ҳамда кўкаламзорлаштирилган манзарали ҳудудга эга.

200 кишилик мусобақалар залида шахмат бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионатларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд.

Спорт мактабида ҳозирги кунда жами 49 нафар ишчи ва хизматчилар фаолият олиб бормоқдалар. Шундан 11 нафари маъмурий бошқарув ходимлари, 24 нафари мураббий ва ўқитувчилар, 14 нафари ишчиларни ташкил этади.