1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан 2017 йилнинг 28 сентябрь - 6 октябрь кунлари пойтахтимизда шахмат бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтади.
Стандарт шахмат бўйича мусобақалар 90 дақиқа+30 сония вақт назоратида ФИДЕ қоидалари асосида иккита гуруҳда ўтказилади:
"А" гуруҳ – эркаклар ўртасида 1900 дан юқори, аёллар ўртасида 1800 дан юқори ФИДЕ рейтингига эга шахматчилар ўртасида; гуруҳнинг мукофот фонди – 3 000 000 сўм;
"Б" гуруҳ – эркаклар ўртасида 1900 дан паст, аёллар ўртасида 1800 дан паст ФИДЕ рейтингига эга шахматчилар ўртасида; гуруҳнинг мукофот фонди – 1 500 000 сўм.
Халқаро унвонлар (IM, WIM, GM, WGM) ва 2400 дан юқори рейтинга эга спортчиларнинг яшаши турнир ташкилотчилари – Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳисобидан таъминланади. Жойлар сони чекланган.
Батафсил маълумотлар: uzchess.uz