ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Юқори турувчи ташкилот
O’zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi

 

Ҳамкор ташкилотлар
 

Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

«Sehrli Shahmat» шахмат клуби
Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими

 

Фойдали ҳаволалар
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали

FIDE


Мероприятия
Пресс-конференция с участием молодежной сборной страны14 декабря 2016 года в Федерации Шахмат Узбекистана состоялась пресс-конференция с участием молодежной сборной страны, впервые ставшей чемпионами мира в командном зачете на завершившемся недавно Первенстве мира по шахматам среди школьников (2-12 декабря, г.Сочи, Россия). ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Жаҳонгир Воҳидов – Марказий Осиё давлатлари чемпионати ғолиби

автор: admin 2017-06-26 просмотров: 662

Жорий йилнинг 15-25 июнь кунлари Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шахмат бўйича Марказий Осиё давлатларидан минтақавий саралаш мусобақалари ташкил этилди.

Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан иштирок этган ушбу нуфузли турнирда 32 нафар шахматчилар орасида эркаклар ўртасида  22 ёшли ҳамюртимиз халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов 9 имкониятдан 7 очко жамғариб олтин медални қўлга киритди.

Кумуш медаль тожикистонлик Муҳаммад Ҳусанхўжаевга насиб этди (6,5 очко).

Биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари 2017 йилнинг 2-28 сентябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бронза медаль эса қозоғистонлик Пётр Костенко томонидан қўлга киритилди (6 очко).

Ёш бўлишига қарамасдан ҳамюртларимиз Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторовлар ҳам шунча кўрсаткич билан турнир совриндорлари сафидан ўрин эгаллашди.

Олтинчи ўринни Туркманистон вакили Сапармурат Атабаев эгаллади (5,5 очко).

Аёллар ўртасида қозоғистонлик Динара Садаукасова тай-брейкда ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржоновани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медаль ва аёллар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова кумуш медаль билан чекланди. Бронза медални эса ўзбекистонлик яна бир шахматчи қиз Севара Боймуродова қўлга киритди.

Шунингдек, Ўзбекистон вакилаларидан Сарвиноз Қурбонбоева, Нодира Нодиржонова ва Баҳора Абдусатторова ҳам совринли ўринларни эгаллашди.

Фото: uzchess.uz



Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.