Мусобақада 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган 54 нафар Академиямиз ўқувчилари иштирок этишди. Мусобақа 7 та тур “Рапид 10+2” вакт назоратида ўтқазилди.
Мусобақанинг якунига кўра энг ёш иқтидорли ўқувчиларимиздан Еркинов Хусан, Қодиров Ахрорбек, Ражабов Жасур ва Нематжонова Зарина яхши иштироки учун тақдирландилар!
Ёш тоифасида 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Жуманазаров Иброхим хамда қизлар ўртасида Мухиддиова Нилуфар тақдирландилар!
Ёш тоифасида 10 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Нематов Тохир хамда қизлар ўртасида Жуманазарова Осиё хамда 12 ёшгача ўғил болалар ўртасида Абдуллаев Камрон ва қизлардан Бахтиёрова Нодирабегим тақдирландилар!
Умумий натижада 1-ўринни 7 имкониятдан 7 очко олиб Курбанов Абдулазиз мусобақа ғолибига айландилар! 2-ўрини 6 очко билан Омонова Умида қўлга киритган булсалар, 3-ўинни қошимча курсатгичларга кўра 5 очко билан Аллаберганов Акбар эгалладилар!
Ғолиб ва совриндорлани табриклаймиз!
Умумий натижар рўйхати