ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящая организация
Министерство по делам культуры и спорта Республики Узбекистан

 

Партнеры
 

Федерация Шахмат Узбекистана

Национальный Олимпийский комитет Узбекистана

Шахматный клуб «Sehrli Shahmat»
Ташкентское отделение Федерации шахмат Узбекистана

 

Полезные ссылки
Пресс-служба Президента Республики Узбекистан
Правительственный портал Республики Узбекистан

FIDE


Мероприятия
Чемпионы против города!4 февраля, в Bookcafe состоится беспрецедентное событие – шахматный турнир, на который юные чемпионы Республиканской Школы шахмат приглашают город. ...подробнее >>
Чемпионат Узбекистана по шахматам среди мальчиков и девочек до 8, 10, 12 летСогласно проекту календарного плана Министерства по делам культуры и спорта, в период с 23.01.2017 (день приезда) по 01.02.2017 года (день отъезда) в городе Ташкенте планируется проведение Чемпионата Узбекистана среди детей до 8,10.12 лет ...подробнее >>
Все мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Устав

автор: admin 2016-11-23 просмотров: 468

 

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитаси раиси

Р.Д.Курбанов томонидан

2017 йил 27 июлда

ТАСДИҚЛАНГАН

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ШАХМАТ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН БОЛАЛАР – ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБИНИНГ

УСТАВИ

 

 

 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг

2017йил“____”майдаги

____ -сонли буйруғига илова

 

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган

 болалар-ўсмирлар спорт мактабининг

Устави

 

Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган “Таълим муассасалари уставини ишлаб чиқиш тартиби”, 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон “Спорт мактабилари фаолиятини ҳамда спорт мактабилари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 16 мартдаги 148-сон “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига мувофиқ Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (бундан буён матнда спорт мактаби деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Спорт мактаби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси (матнда кейинги ўринларда қўмита деб юритилади) тасарруфидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади.

2. Спорт мактабининг тўлиқ номи: Shaxmat boyicha Respublika ixtisoslashtirilgan bolalar - osmirlar sport maktabi.

3. Мактабининг қисқартирилган номи: ShBRIBO‘SM.

4. Таълим тури: Мактабдан ташқари таълим.

5. Таълим фаолияти йўналиши: Шахмат турлари бўйича ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиядаси, Жаҳон, Осиё чемпионати ва кубоги спорт мусобақаларига миллий терма жамоасини шакллантириш, республика терма жамоаларига номзодларни ва уларнинг энг яқин резервларини тайёрлаш ҳамда қўмита тизимидаги шахмат туридаги спорт мактабилари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, шунингдек мактабдан ташқари таълимни амалга ошириш.

6. Мулкчилик шакли: давлат мулки.

7. Спорт мактабининг муассиси: Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси.

8. Спорт мактабининг юридик манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Анҳор бўйи кўчаси, 10-уй.

9. Спорт мактаби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси   ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамда ўз Уставига амал қилади.

10. Спорт мактаби давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисоб варақаларига, мазкур уставга 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳларига ва ўз номи ёзилган бурчакли штампларга ҳамда 2-иловага мувофиқ ўз номи ёзилган бланкка эга бўлади.

11. Спорт мактабининг асосий фаолияти шахмат спорт тури бўйича малакали спортчиларни тайёрлаш, спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этишга, шунингдек шахмат бўйича тренерлар ўртасида касбий тажрибани алмашишга йўналтирилган.

 

2-боб. Спорт мактабининг мақсад ва вазифалари

 

12. Спорт мактабининг асосий мақсади – спортнинг шахмат тури бўйича энг янги жаҳон илмий-методик тавсиялари ва технологияларини қўллаган ҳолда кучли спортчиларни республика терма жамоаларига номзодларни ва уларнинг энг яқин захираларини тайёрлашга йўналтириш, ўқув-машқ жараёнини ўтказиш, қўмита тизимидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабиларида шахмат тури бўйича спортчилар тайёрлаш ишларини амалга оширишдан иборат.

13. Қуйидагилар спорт мактабининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) болалар, ўсмирлар ва ёшларни шахмат спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, ҳар томонлама жисмоний камол топишига йўналтирилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва тарбиявий ишларни олиб бориш шу орқали улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаш;

б) спортнинг шахмат тури бўйича малакали тренер-ўқитувчилар таркибини шакллантириш, замонавий моддий-техника базасидан фойдаланган ҳолда спорт захираси ва спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш юзасидан ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш;

в) халқаро спорт майдонида (Бутунжаҳон шахмат Олимпиядаси, Жаҳон, Осиё чемпионати, кубоги ва турнирлар) мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш;

г) тажриба алмашиш мақсадида спорт ташкилотлари ва федерациялар (уюшмалар) билан ҳамкорликни ривожлантириш, ўқувчи-спортчиларнинг маҳоратини, шунингдек тренер-ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг касб малакасини ошириш.

14. Юкланган вазифаларни бажариш учун спорт мактаби белгиланган тартибда:

а) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилишида иштирок этади;

б) жисмоний соғлом бўлган болалар-ўсмирларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига жалб этилишини ташкил этади, қобилиятли ва истиқболли ўқувчи-спортчилари учун зарур шарт-шароитлар яратади;

в) тегишли ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда спорт захираси ҳамда юқори маҳоратли спортчиларни танлаш ва тайёрлашда иштирок этади;

г) шуғуллантиришнинг барча босқичларида ишлаб чиқилган ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўқув-машқ жараёнининг ташкил қилиниши ва ўтказилишини, унга илғор илмий технологиялар ва методикалар жорий этилишини таъминлайди;

д) ўқув-машқ жараёни натижаларини, ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишнинг якка тартибдаги кўрсаткичлари ўсишини, спорт тури техникасининг асослари ўзлаштирилиши даражасини таҳлил қилади;

е) ўқувчи-спортчиларнинг ўқув-машқ йиғинларида, туман, шаҳар, вилоят,  республика ва халқаро спорт тадбирларида қатнашишини таъминлайди;

ж) ўқувчи-спортчилар, тренер-ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг спорт мусобақалари, чемпионатлар, кубоклар, турнирлар, фестиваллар, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, ўқув-йиғинлари ва бошқа оммавий спорт тадбирларида, шу жумладан халқаро тадбирларда қатнашиши орқали уларнинг спорт маҳоратини ошириш тадбирларини амалга оширади.

15. Спорт мактаби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) спортнинг шахмат тури бўйича жойларда бўлимларини очиш;

б) спорт тайёргарлигининг ҳар бир босқичида ўқувчи-спортчиларнинг шуғулланиши давомийлигини ҳамда тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув-машқ ишларининг ҳафталик режимини белгилаш;

в) таълим ва тарбиянинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шакли, воситалари ва усулларини танлаш;

г) молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш;

д) спорт мактаби тассаруфидаги спорт базасини ва унга тегишли спорт залларни ҳамда спорт инвентарларини ўқув машғулот йиғинлари ва мусобақалар даврида ижарага бериш.

Спорт мактаби қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Спорт мактабининг мажбуриятлари:

а) ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, ходимлар ва ўқувчи-спортчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари, топшириқларининг бажарилишини таъминлаш;

б) спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида спорт мактабининг йиллик ўқув режасини ва ўқув-машқ жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда уларга мувофиқ ўқув-машқ ва тарбиявий жараённи амалга ошириш;

в) ўқув-машқ жараёни ўтказилаётган даврда ўқувчи-спортчилар ва спорт мактаби ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш;

г) ўқув-машқ ва тарбия жараёнини жорий назорат қилиш, ўқувчи-спортчиларни назарот-синовидан ўтказишини таъминлаш;

д) спорт мактабининг моддий-техника базаси ва мол-мулкининг сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш ҳамда давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

17. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) ўқув-машқ жараёнининг қўлланиладиган шакллари, усуллари ва уни ташкил этиш воситаларининг ўқувчи-спортчиларнинг психофизик ёш хусусиятларига, майиллари, қобилиятлари, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;

б) ўқувчи-спортчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши;

в) ўзига юкланган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши учун жавоб беради.

 

3-боб. Ўқувчи спортчилар

 

18. Спорт мактабига соғлиғининг ҳолатида чекланишлари ва шахмат билан шуғулланиш учун ақлий нуқсонлари бўлмаган, шахмат бўйича муайян маҳоратга эга бўлган иқтидорли болалар-ўсмирлар танлов асосида қабул қилинади.

19. Ўқувчи-спортчиларниспорт мактабига қабул қилишда талаб қилинадиган ҳужжатлар:

а) ўқишга кираётганнинг спорт мактабининг директор номига ариза;

б) вояга етмаган ўқувчи-спортчилар учун ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг ёзма розилиги;

в) соғлиқ тўғрисидаги тиббий маълумотнома

г) умумий ўрта-таълим мактабидан тавсиянома

д) яшаш жойидан маълумотнома

е) 3х4 хажмдаги 6 дона фотосурати (рангли)

ж) туғулганлик хақида гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикаси беометрик паспорт нусхаси.

Юқоридаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ўқувчи-спортчиларни спорт мактабига қабул қилиш мактаб директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

20. Ўқувчи-спортчиларнинг таркибий рўйхати ва спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича мактаб ўқув гуруҳлари сони ҳар йили спорт мактаби директори томонидан тасдиқланади.

21. Спорт мактаби ўқувчи-спортчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўқувчи-спортчилар қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

а) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тренер-ўқитувчи раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтиш, ўқув-машқ жараёнида ва спорт мусобақаларида қатнашиш;

б) спорт мактаби томонидан белгиланган тайёргарлик режасига асосан спорт мактабининг ахборот-ресурслари, жисмоний тарбия-спорт иншоотлари, спорт жиҳозлари ва анжомларидан фойдаланиш;

в) белгиланган тартибда спорт жиҳозлари, якка тартибда фойдаланиладиган спорт формаси ва кийим-бош олиш;

г) ўқув-машқ машғулотлари ва мусобақалар жараёнида хавфсиз шарт-шароитларга эга бўлиш ва соғлиғини сақлаш, тиббий хизматлардан фойдаланиш;

д) ўқув-машқ йиғинлари даврида бепул овқатланиш ва ётоқхоналардан фойдаланиш;

е) спорт билан шуғулланишни бошқа спорт-таълим муассасаларига кўчириш.

Ўқувчи-спортчилар зиммасига амалдаги қонун ҳужжатларига асосан бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

22. Спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари қуйидагиларга мажбур:

а) ўзининг назарий, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини доимий равишда ошириш, спорт маҳоратини ўстириш;

б) машғулотларнинг ўқув режалари ва дастурларини бажариш;

в) спорт режими ва гигиеник талабларга риоя қилиш;

г) тренер-ўқитувчиларва бошқа ўқувчи-спортчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

д) спорт мактабининг мол-мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, спорт мактабининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш;

е) шифокор назорати талабларига қатъий риоя қилиш, мунтазам равишда,
6 ойда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтиш.

23. Ўқувчи-спортчиларни спорт мактабидан чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) бошқа спорт-таълим муассасасига, шу жумладан ўқувчи-спортчининг ўз ташаббуси билан ўтказилганда;

б) тиббий муассасаларнинг тегишли хулосалари билан тасдиқланган жисмоний юклама ва спорт билан шуғулланиш учун тиббий нуқсонлар аниқланганда;

в) тегишли нормативталабларибажарилмагандаваспорт натижаси пасайганда;

г) ўқув интизоми ва спорт мактабинингички тартиб-қоидалари бузилганда, шу жумладан, маънавий ахлоқсизлик содир этилганда, спорт одоб-ахлоқи бузилганда.

 

4-боб. Ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий иш

 

24. Таълим жаpаёнининг мақсади иқтидорли ўқувчи-спортчиларни муносиб саралаб олиш, уларнинг республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиши натижалари, малака эгаллашга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ҳамда уларни янада бойитиш, тегишли спорт разрядига эга бўлган, минтақа ёки республика терма жамоаларининг асосий таркибига ёки стажёрлари таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган ва спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган спортчиларни етиштириш.

25. Ўқув-машқ жараёнида:

а) белгиланган тартибда ўқиш муддатларида ўқув дастурларининг ўзлаштириш;

б) умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича назорат-ўтказиш нормативлари бажарилишини таъминлаш;

в) ўқув-машқ жараёнида шуғулланишнинг техник воситаларини кенг қўллаш;

г) тиклаш тадбирлари ўтказилган ҳолда спорт машқларини бажаришнинг замонавий методикаси асосида амалга ошириш;

д) машқлар ва мусобақаларда қатнашиш фаолиятини бирга қўшиб олиб бориш;

е) ўқувчи-спортчиларнинг турли даражадаги мусобақаларларда иштирок этишини ташкил этиш;

ж) ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати ошишини таъминлаш;

з) халқаро мусобақалар ва тадбирларда қатнашишини ташкил этиш;

и) ўқувчи-спортчилар билан тарбиявий ишларни амалга ошириш;

к) шахснинг баркамол бўлишига кўмаклашиш;

л) ўқувчи-спортчиларда ватанпарварлик туйғуси, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга эҳтиёжни, ўз билимлари, малака ва кўникмаларини доимо тўлдириб боришни шакллантириштренер-ўқитувчиларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

26. Спорт мактабида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Ўқув йилининг қанча давом этиши спорт турининг хусусиятига, спорт мусобақалари тақвимига, спорт тайёргарлигининг даврийлаштирилишига боғлиқ бўлади ва спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади.

27. Ўқувчи-спортчилар билан ўқув-машқ машғулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган ва спорт тури бўйича тегишли спорт ўқув гуруҳи учун мўлжалланган ўқув дастурлари ва йиллик ўқув режаси бўйича ўтказилади.

28. Ўқув-машқ машғулотлари жадвали ўқувчи-спортчиларнинг ёш хусусиятлари ва белгиланган санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинган ҳолда машқларнинг қулайроқ режимини, ўқувчи-спортчиларнинг дам олишини, уларнинг таълим муассасаларида ва бошқа муассасаларда ўқишини белгилаш мақсадида тренер-ўқитувчининг тақдимномаси бўйича спорт мактаби маъмурияти томонидан тузилади.

29. Ўқув-машқ машғулотларининг мазмуни тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ бўлиши керак.

30. Ўқув-машқ жараёни шуғулланишнинг техник воситалари кенг қўлланилган, тиклаш тадбирлари ўтказилган ҳолда спорт машғулотларини бажаришнинг замонавий методикаси асосида тренер-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади ҳамда машғулотлар ва мусобақаларда қатнашиш фаолияти бирга қўшиб олиб борилиши негизида ташкил этилади.

31. Қуйидагилар спорт мактаби ўқув-жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади:

а) гуруҳларда ўқув-машқ машғулотлари ва назарий машғулотлар;

б) ўқув-машқ йиғинлари;

в) тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш, ўқувчи-спортчиларни тиббий-биологик текшириш;

г) ўқувчи-спортчиларнинг турли даражадаги мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш;

д) ўқувчи-спортчилар билан спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида машқ ўтказиш;

е) ўқувчи-спортчилар иштирокида ўқув видео ёзувларини, кино дастурларини ҳамда спорт мусобақаларини кўриш ва таҳлил қилиш;

ж) ўқувчи-спортчиларгаинструкторлик ва ҳакамлик амалиётини ўтказиш.

32. Ўқув-машқ ишларининг ҳафталик режими спорт турининг хусусиятларига, спорт тайёргарлигининг даври ва вазифаларига кўра белгиланади.

33. Спорт мактаби ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ва ўз фаолияти йўналишларига мувофиқ қуйидаги бўлимларни ташкил этиши мумкин:

а) ўқув-машқ гуруҳларида тайёргарлик босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик бўйича қабул учун норматив талабларни бажарган ва тегишли спорт разрядига эга бўлган спортчилардан спортда камолотга эришиш гуруҳларини;

б) спортда камолотга эришиш гуруҳларида тайёргарлик босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган, республика терма жамоаларининг асосий таркибига ёки стажёрлари таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган ва спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган спортчилардан олий спорт маҳорати гуруҳларини;

в) яқин атрофда шахмат тури бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаби мавжуд бўлмаган айрим ҳолларда спорт мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари билан келишилган ҳолда бошланғич тайёргарлик гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.

34. Амалдаги ҳужжатлар асосида спорт мактаби тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳар ҳафтадаги бевосита ўқув-машғулот гуруҳларнинг биринчи ўқитиш йили учун 12 академик соат,ўқув-машғулот гуруҳларнинг иккинчи ўқитишйили учун 14 академик соат,ўқув-машғулот гуруҳларнинг учинчи ўқитишйили учун 18 академик соат, ўқув-машғулот гуруҳларнинг уч йилдан ортиқ ўқитишйили учун 20 академик соат, ва спортда камолотга эришиш босқичидаги гуруҳларнинг биринчи ўқитишйили учун 24 академик соат, иккинчи ўқитиш йили учун 26 академик соат, икки йилдан ортиқ ўқитиш гуруҳида 28 академик соат ва олий спорт маҳорати гуруҳлари учун бутун даврда 32 академик соат белгиланади. Машғулотларга тайёрланишга, ташкилий ва тарбиявий ишларни амалга оширишга сарфланган вақтга, шунингдек жамоа (ўқувчи-спортчилар) билан бирга мусобақаларда қатнашилган вақт учун қўшимча ҳақ тўланмайди.

35. Спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини кейинги йилда шуғулланадиган гуруҳларга ёки спорт тайёргарлиги босқичига ўтказиш белгиланган тартибда шуғулланиш муддатлари ва ўқувчи-спортчилар томонидан ўқув дастурлари ўзлаштирилиши, улар томонидан умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича назорат-ўтказиш меъёрлари бажарилиши, соғлиғининг ҳолати тиббий-биологик кўрсаткичлари асосида, шунингдек тегишли спорт разряди мавжуд бўлганда спорт мактаби тренерлар кенгашининг қарори билан амалга оширилади.

36. Белгиланган талабларни бажармаган ўқувчи-спортчилар шуғулланишнинг навбатдаги йилига ёки спорт тайёргарлиги босқичига ўтказилмайди. Ушбу ўқувчи-спортчиларга белгиланган тартибда спорт мактаби раҳбарияти ва тренерлар кенгашининг қарори билан спорт тайёргарлигининг айнан шу босқичида шуғулланишни 1 йил давом эттириш (такроран шуғулланиш) имконияти берилиши мумкин.

37. Кейинги йилда шуғулланадиган гуруҳга ўтказиш учун белгиланган ёшга етмаган, бироқ шуғулланишнинг олдинги йил дастури талабларини бажарган айрим ўқувчи-спортчилар, тренерлар кенгашининг қарори билан ва шахсий тиббий рухсатнома асосида шуғулланишнинг навбатдаги йили гуруҳига ўтказилиши мумкин. Ўтказиш мактаб директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

38. Ўқувчи-спортчиларни ўқишнинг ҳар бир босқичидан кейин тегишли спорт ўқув гуруҳларига ўтказиш амалга оширилади.

39. Ўқувчи-спортчиларни бошқа спорт мактабига ўтказиш ўқувчи-спортчининг аризаси асосида, спорт мактаби раҳбариятининг ва ўқувчи-спортчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

40. Ўқувчи-спортчиларни касал бўлган вақтида ўқишдан четлатишга йўл қўйилмайди.

41. Ўқув йили мобайнида ўқувчи-спортчи спорт-ўқув гуруҳидан чиқиб кетган ёки ўқишдан четлаштирилган тақдирда спорт мактаби унинг жойини белгиланган талабларга мувофиқ бир ой муддатда тўлдириши керак.

42. Спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари ва тренер-ўқитувчиларинингтурли спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия оммавий тадбирларида, шу жумладан, турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган халқаро мусобақалар ва тадбирларда қатнашиши тасдиқланган тақвим режага ҳамда уларнинг регламентларига, низомларига ёки расмий таклиф этилишига мувофиқ амалга оширилади.

43. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ва жамоат ташкилотлари орқали жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш, мактабининг тренер-ўқитувчи ходимлари ва спортчиларини айирбошлаш бўйича хорижий спорт муассасалари ва ташкилотлари билан битимлар тузиш, биргаликда спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиш, ҳамда Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга қўйилган жамоалар ва ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш мақсадида спорт мактаби ўқув-машқ ишларига ажратилган маблағлар доирасида ўқув-машқ йиғинлари ўтказиш ҳуқуқига эга.

44. Ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш спорт мактабининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўқув-машқ йиғинларининг вазифалари республика ва халқаро спорт тадбирлари тақвим режаси ҳисобга олинган ҳолда спорт мактабининг тренер-ўқитувчилар кенгаши томонидан белгиланади. Ўқув-машқ йиғинлари ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати ошишини таъминлайди ҳамда у муайян шароитларда ва машқ циклининг муайян даврларида ўтказилади.

45. Ўқув-машқ жараёни изчиллигини, ўқувчи-спортчиларнинг спорт тайёргарлиги ва фаол дам олишини таъминлаш мақсадида таътил даврида спорт мактабида амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда спорт-соғломлаштириш йиғинлари ташкил этилиши мумкин.

46. Спорт мактабида таълим жараёни давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда олиб борилади.

47. Спорт мактаби ўқув-машқ ҳамда тарбия жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида ҳамда мактаб уставида белгиланган тартибда зарур ҳужжатлаштиришни юритади.

 

5-боб. Таълим муассасасининг тузилиши

 

48. Спорт мактабининг таркибий бўлинмаларини раҳбарият, тиббиёт бўлими, маъмурий-хўжалик бўлими, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими ва кадрлар бўйича инспектор ва юристконсульт ташкил этади.

49. Спорт мактаби раҳбарияти мактаб директори, унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосаридан  иборат.

50. Спорт мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича олий маълумотли, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида камида уч йил иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.

Спорт мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўқув жараёни ва тарбиявий ишлар ташкил этилиши, спорт бўйича тренер-ўқитувчиларлар малакаси оширилиши учун масъулдир, спорт мактабида спорт мусобақалари ўтказилиши ҳамда мактабининг ўқувчи-спортчиларининг республика ва бошқа халқаро спорт мусобақаларида қатнашишини таъминлайди, ўқувчи-спортчиларнинг машқ қилиши методикасини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади, ўқув-машқ машғулотлари сифатини, ўқув режалари ва машғулотлар жадвали бажарилишини назорат қилади.

Спорт мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари муассис билан келишган ҳолда мактаб директори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади

52. Спорт мактабининг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича бўлим мудири соҳа бўйича муайян тажрибага эга бўлган, камида бакалавр даражасидаги олий маълумотли ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган ҳамда шу йўналишда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.

Спорт мактабининг маъмурий-хўжалик бўлими мудири ўқув-машқ жараёни учун моддий-техник шарт-шароитлар яратилиши, спорт мактабининг мол-мулки, жиҳозларининг сақланиши ва созлиги, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш, уларни зарур санитария ҳолатида сақлаш, транспорт таъминоти ва ундан фойдаланиш учун масъулдир, ўзининг ёки ижарага олинган спорт иншоотларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилишини таъминлашни, спорт мактабининг хўжалик фаолияти учун зарур шартномаларни    ўз муддатида расмийлаштиришни, спорт мактаби уставида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб қилиш чора-тадбирларни амалга ошириш, спорт мактаби ходимлари ва ўқувчи-спортчилар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида иссиқлик энергияси, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва маълумотларни раҳбариятга тақдим этиш ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини назорат қилади;

52. Спорт мактабида ўқувчи-спортчилар соғлиғининг ҳолати юзасидан тиббиёт бўлими спорт мактабининг тиббиёт ходимлари томонидан, улар бўлмаганда эса тегишли ҳудуддаги тиббиёт бўлими билан келишган ҳолда амалга оширилади.

53. Спорт мактабининг тиббиёт бўлими белгиланган тартибда ўқув-машқ жараёнини, спорт мусобақалари ва ўқув-машқ йиғинларини тиббий таъминлаш, машқ юкламаларининг ҳажми ва мунтазам ўтказилишини назорат қилиш, ўқувчи-спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини тузиш ва тасдиқлашда қатнашиш, чуқурлаштирилган тиббий текшириш ўтказилишини ташкил этиш ишларига масъулдир.

54. Спорт мактабининг ўқувчи-спортчиларига, ўқувчи-спортчиларнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги даволаш-назорат картаси тўлдирилади.

55. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қилади, бухгалтерия ҳисоби юритишнинг мемориал ордер шаклида олиб бориш, бухгалтерия ҳисоби юритишни журнал-ордер шаклида олиб боришга масъулдир, бўлим спорт мактабининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишини ҳамда тўлиқ ва аниқ юритилишини, молия-хўжалик операцияларининг назорат қилиниш тартибини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш ишларини амалга оширади.

Спорт мактабининг бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби юритиш учун шахсан жавобгар шахс бўлиб ва муассис билан келишган ҳолда мактаб директори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

56. Кадрлар бўйича инспектор спорт мактаби ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, ходимларнинг лавозим вазифалари бажарилишини назорат қилиш, уларнинг амалий ва профессионал сифатларини ўрганиш, меҳнат таътилларидан ўз вақтида фойдаланишни назорат қилиш, белгиланган тартибда иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат ҳуқуқий муносабатлари билан боғлиқ бўлган тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат интизомига риоя этишлишининг назоратини олиб бориш ва бўлимнинг фаолияти бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ишларини амалга оширади.

57. Спорт мактабини бошқарув, ёрдамчи, хўжалик ва тиббиёт ходимлари билан бутлаш белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.

58. Спорт мактабининг иш фаолияти ва заруриятдан келиб чиқиб, белгиланган тартибда бошқа бўлим ва штат бирликлари ташкил қилиниши мумкин.

 

6-боб. Педагог ходимлаp, ўқув-таpбиявий ходимлаp

 

59. Спорт мактабинингфаолияти ўқув йили бўйича тузилган йиллик иш режа ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади. Йиллик иш режа спорт мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан шакллантирилади, спорт мактаби директори томонидан тасдиқланади ва назорат қилинади.

60. Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус маълумотли ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган мутахассислардан тайинланади.

Тренер-ўқитувчилар қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

61. Тренер-ўқитувчилар қуйидаги ҳуқуқларгаэга:

а) йиллик ва жорий иш режаларини ишлаб чиқиш, ўз ишининг мазмуни ва натижаси бўйича мунтазам ҳисоб, таҳлил, умумлаштириш ишларини олиб бориш;

б) ўз фаолиятида спорт тайёргарлиги ва ўқувчи-спортчиларни соғломлаштиришнинг самарали методларини қўллаш;

в)  ўқувчи-спортчиларни усиш даражасини мунтазам ошириб бориш усулларини ва ўқув-машқ жараёнини ташкил этишнинг методларини танлаш;

г) ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини жорий қилиш;

д) спорт мактаби тренер-ўқитувчилар ва бошқа мутахассислар билан биргаликда спорт турлари бўйича спорт мактаби жамоасини тайёрлашнинг мажмуавий дастурларини ва жорий режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;

е) ўқув гуруҳларини иқтидорли ўқувчи-спортчилар билан тўлдириш;

ж) ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқиш;

з) спорт турлари бўйича федерациялар ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан ўтказиладиган семинарлар ва конференцияларда қатнашиш.

Тренер-ўқитувчиларни зиммасига амалдаги қонун ҳужжатларига асосан бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

62. Тренер-ўқитувчилар қуйидагиларга мажбур:

а) ўқув йили олдидан ўқувчи-спортчилар рўйхатини раҳбариятга тақдим этиш;

б) спорт мактаби ўқувчи-спортчилари тарбиявий ишларни олиб бориш;

в) ўқувчи-спортчиларнинг жисмоний, назарий, руҳий-иродавий, техник ва спорт тайёргарлигини оширишни, машғулотлар жараёнида уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофазалашни, ўқув-чиниқтириш жараёнининг хавфсизлигини таъминлаш;

г) тарбиялаш, ўқув-машқ жараёнини ташкил этишнинг методларини, гигиена, педагогика, психология, болалар физиологияси асосларини жорий этиш;

д) спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун тайёрланиши ва қатнашишини таъминлаш, жамоа таркибини шакллантириш;

е) тасдиқланган режалар ва илмий-методик талабларга биноан ўқувчи-спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларни шакллантириш ва бажарилишини назорат қилиш;

ж) ўқувчи-спортчиларни тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилиш;

з) мусобақалар натижаларига кўра мактаб раҳбариятига ҳужжатларни тақдим этиш.

63. Спорт мактаби директорининг буйруғи билан спорт бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида 3 йил иш стажига эга бўлган етакчи тренер-ўқитувчилар орасидан катта тренер-ўқитувчилар тайинланади.

Катта тренер-ўқитувчи ҳам мактабининг спорт бўйича бўлимига, ҳам спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича алоҳида ўқув гуруҳларига раҳбарлик қилиш учун тайинланиши мумкин.

64. Спорт бўйича катта тренер-ўқитувчи, тренер-ўқитувчи учун назарда тутилган функциялар билан биргаликда тренер-ўқитувчилар иши сифатини назорат қилади, ўқув-машқ жараёни ташкил этилиши, ўқув гуруҳлари тўлдирилиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, ўқувчи-спортчиларнинг қабул ва назорат синовлари ўтказилиши, юқори даражали спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги ва истиқболли режалари ишлаб чиқилиши, бўлимларнинг тренер-ўқитувчилар кенгашлари ўтказилиши, тренер-ўқитувчилар малакасини ошириш тадбирлари ташкил этилишига масъулдир.

65. Спорт мактабида тренер-ўқитувчилар кенгаши ташкил этилади. Кенгаш ўқув-машқ ва тарбиявий ишлар, ўқувчи-спортчиларни танлаш ва ўтказиш, уларни тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, спорт мактабининг спорт тадбирларида иштирок этиши, ўқув-машқ жараёнини ўтказиш методикаси такомиллаштирилиши масалаларини, шунингдек спорт мактаби уставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.

66. Спорт мактабида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик ишларни жисмоний тарбия бўйича олий маълумотли ва камида бир йил тренер-ўқитувчилик бўйича иш тажрибасига ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ва камида уч йил тренер-ўқитувчилик тажрибасига эга бўлган мутахассислардан тайинланадиган инструктор-методистлар амалга оширади.

67. Инструктор-методистлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) спорт мактабираҳбариятига гуруҳлар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

б) таълим шакли, услуби ва воситаларини танлашда ташаббус кўрсатиш;

в) спортнинг аниқ тури бўйича методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш;

г) юқори малакали спортчиларни тайёрлашда якка тартибдаги режага таклифлар киритиш;

д) спорт мактабининг иш режасини тузишда иштирок этиш;

е) ўқув-машқ жараёни ўтказилиши ҳамда спорт мактабида санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;

ж) спорт мактаби фаолияти якунларини таҳлил қилиш ва унинг ишини режалаштиришда иштирок этиш.

68. Инструктор-методист қуйидагиларга мажбур:

а) ўқув-методик ҳужжатларни юритиш ва спорт мактабининг разрядчилари ҳамда спорт рекордлари ҳисобини юритиш;

б) спорт мактабининг методик ишларига раҳбарлик қилиш;

в) жисмоний тарбия ва спорт-оммавий ишларни ўтказишни ташкил қилиш;

г) спорт мактаби тренер-ўқитувчилари иш тажрибасининг натижа ва мазмунини таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш;

д) спорт мактабининг асосий кўрсаткичларининг статистикҳисобини юритиш;

е) жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни амалга ошириш;

ж) ўқувчи-спортчиларни тиббий кузатувни амалга ошириш учун соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда ишлаш;

з) илғор иш тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва жорий қилиш.

 

7-боб. Спорт мактабига раҳбарлик қилиш

 

69. Спорт мактабининг раҳбариятига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарива инструктор-методистларкиради. Спорт мактаби бошқаpувининг юқоpи оpгани қўмита ҳисобланади.

70. Спорт мактабига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Спорт мактаби директори олий маълумотли, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида беш йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган мутахассислардан тайинланади.

71. Спорт мактаби директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) спорт мактаби ишига умумий раҳбарлик қилиш;

б) педагоглар жамоаси билан биргаликда спорт мактабини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;

в) спорт мактабининг хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча масалаларини ҳал этиш;

г) спорт мактабинингпедагог ходимларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг вазифалари, мажбуриятларини белгилаш ҳамда улар орасидаги энг фидойиларини рағбатлантириш ва ўз ваколати доирасида интизомий жазо қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;

д) спорт мактаби фаолияти ва ривожланишининг иқтисодий асослари, жамоани бошқаришнинг самарали шакллари ва методларини жорий этиш;

е) кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириб бориш.

Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

72. Спорт мактаби директори қуйидагиларга мажбур:

а) педагогик кенгаш ишини бошқариш, спорт турлари бўйича ўқув дастурларининг бажарилишини, ўқув-чиниқтириш машғулотларини, хавфсизлик талабларига риоя қилинишини назорат қилиш;

б) тренер-ўқитувчилар таркибининг касбий маҳоратларини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;

в) спорт мактабига ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланиш ҳамда молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалар ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағларни шакллантиришва ундан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

г) ўқув-моддий базанинг ҳисоб-китоби юритилишини, сақланишини ва тўлдирилишини таъминлаш;

д) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шартномалари тузишда спорт мактаби номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;

е) таълим муассасаларига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.

Директорнинг зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

73. Спорт мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари муассис билан келишилган ҳолда спорт мактаби директори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

74. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) спорт мактабини бошқаришда иштирок этиш;

б) спорт мактаби маъмуриятига спорт бўлимларини фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

в) таълим ва тарбиянинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шакли, воситалари ва усулларини танлаш;

г) таълим шакли, услуби ва воситаларини танлашда ташаббус кўрсатиш;

д) инструктор-методист ва тренер-ўқитувчилар томонидан лавозим мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш;

е) спорт мактаби ўқувчи-спортчилари мусобақаларда эришган натижаларига асосан спорт мактаби раҳбарияти, тиббиёт ходимлари ва тренер-ўқитувчиларга устама ҳақларни белгилаш;

ж) спорт мактабининг спорт мусобақалари ва тадбирлари бўйича йиллик тақвим режасини ишлаб чиқиш;

з) тренер-ўқитувчиларга юкламалар тақсимотини белгилаш, иш ҳақининг ҳисоб-китоб ва тарификация рўйхатини ишлаб чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

75. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қуйидагиларга мажбур:

а) ўқув жараёни ва тарбиявий ишларни ташкил этилиши;

б) спорт бўйича тренер-ўқитувчилар малакаси оширилишини таъминлаш;

в) спорт мактабида спорт мусобақалари ўтказилиши ҳамда спорт мактаби ўқувчи-спортчиларининг республика ҳамда халқаро мусобақаларда қатнашишини таъминлаш;

г) ўқувчи-спортчиларни ўқитиш ва уларнинг машқ қилиши методикасини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш;

д) ўқув-машқ машғулотлари сифатини, ўқув режалари ва машғулотлар жадвали бажарилишини назорат қилиш;

е) ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ж) жисмонан бақувват, маънан етук, фидойи, иқтидорли, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш;

з) спорт мактабида, жамоат орасида ўз обрўси, маънавий-ахлоқий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши ва малакасини ошириш.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

76. Спорт мактабининг маъмурий-хўжалик бўлим мудири қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) маъмурий-хўжаликбўйича спорт мактабининг хўжалик иш фаолиятини юритиш;

б) иш фаолиятига тегишли шартнома мажбуриятларининг ўз муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

в) спорт мактабининг спорт жиҳозлари, инвентарлари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, бино ва қўшимча объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш;

г) спорт мактабига етказиб берилаётган жиҳозларни белгиланган тартибда қабул қилиш, жиҳозларни тўғри тақсимланишини амалга ошириш;

д) спорт мактаби ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишини мувофиқлаштириш.

Спорт мактабининг маъмурий-хўжалик бўлим мудириқонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

77. Спорт мактабининг маъмурий-хўжалик бўлими мудири қуйидагиларга мажбур:

а) спорт мактабининг иншоотларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилишини таъминлаш;

б) спорт мактабининг хўжалик фаолияти учун зарур шартномаларни ўз муддатида расмийлаштиришни, спорт мактабининг уставида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб қилиш, спорт мактаби ходимлари ва ўқувчи-спортчилар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

в) куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида иссиқлик энергияси, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда маълумотларни раҳбариятга тақдим этиш, қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини таъминлаш;

г) ўқув-машқ жараёни учун моддий-техник шарт-шароитлар яратилиши, спорт мактабининг мол-мулки, жиҳозларининг сақланиши ва созлиги, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш, уларни зарур санитария ҳолатида сақлаш, транспорт таъминоти ва ундан фойдаланиш ишларини амалга ошириш;

д) ўз ваколати доирасида спорт мактабининг бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан тўғри фойдаланишни таъминлаш, мактабининг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини таҳлил қилиш.

Спорт мактабининг маъмурий-хўжалик бўлими мудирига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

78. Спорт мактабининг инструктор-методисти тренер-ўқитувчи лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахслардан тайинланади.

79. Инструктор-методистлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) спорт мактабираҳбариятига гуруҳлар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

б) таълим шакли, услуби ва воситаларини танлашда ташаббус кўрсатиш;

в) инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчиларни иш фаолиятини назорат қилиш;

г) спорт турлари бўйича спорт мактаби терма жамоасини шакллантиришда иштирок этиш;

д) ўқувчи-спортчиларни чиниқтиришда жисмоний тайёргарликни мунтазам ошириб бориш усулларини ва ўқитиш методларини танлаш;

е) ўқув-машқ машғулотларини ўтказишда илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш;

ж) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича тадбирларни ташкил қилишда қатнашиш.

Инструктор-методистлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

80. Инструктор-методист қуйидагиларга мажбур:

а) ўқув гуруҳларини бутлашни, ўқув-чиниқтириш ва тарбиявий жараёни мазмуни, натижаларини назорат қилиш;

б) спорт бўйича тренер-ўқитувчилар малакасини ошириш ишини, очиқ дарслар ўтказишни ташкил қилиш;

в) спорт мактаби тренер-ўқитувчилари иш тажрибасининг натижа ва мазмунини таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш, спорт мактабининг асосий кўрсаткичларининг статистикҳисобини юритиш;

г) тарбиялаш, ўқитиш методларини, гигиена, педагогика, психология, болалар физиологияси асосларини билиш;

д) инструктор-методистлар ишига раҳбарлик қилиш ва ўқув-машқ жараёни ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш;

е) спорт мактабининг оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

ж) ўқувчи-спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича спорт мактабининг тадбирларини ўтказиш.

Иструктор-методистларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

81. Тренер-ўқитувчи, катта тренер-ўқитувчи, инструктор-методист, лавозимларига спорт мактаби директорининг буйруғига асосан ишга қабул қилинади ва бўшатилади.

82. Спорт мактабининг олий бошқарув органи педагогик кенгаш ҳисобланади. Педагогик кенгаш спорт мактабида ўзини ўзи бошқаришнинг юқори органи ҳисобланиб, ўқув йили бўйича тузилган иш режа асосида фаолият олиб боради, унга спорт мактабининг директори раҳбарлик қилади.

83. Педагогик кенгаш ваколати қуйидагилардан иборат:

а) директорнинг йиллик ҳисоботини тинглаш;

б) спорт мактаби фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, унинг фаолияти сифат ва самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини белгилаш;

в) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида ўқувчиларга керакли бўлган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишида спорт мактаби педагогик жамоасининг ҳаракатини бирлаштириш, таълим-тарбия сифатини ривожлантириш бўйича аниқ тадбирлар белгилаш;

г) ходимларнинг ўқув-илмий ишларини, малака ошириши ва ўз устида мустақил ишлаш режаларини муҳокама қилиш;

д) йиллик ва истиқбол режаларни муҳокама этиш ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш;

е) таълим жараёнига янги педагогик технологияларни ва техник-ахборот воситаларини татбиқ этиш;

ж) педагогик ходимларнинг касбий маҳорати, обрўси ва жавобгарлигини оширишга йўналтирилган мақсадли ишларни олиб бориш, уларнинг  илмий-методик малакаларини ошириш, ижодий ташаббусларини ривожлантириш.

84. Педагогик кенгаш йиғилиши йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.

 

8-боб. Жамоат ташкилотлаpи

 

85. Спорт мактабининг касаба уюшмаси жамоат ташкилоти ҳисобланиб, унинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилади.

86. Спорт мактабининг жамоат ташкилоти жамоада ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг иш шароитларини яхшилаш, масъулиятларини шакллантириш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш каби масалаларда раҳбариятга таклиф киритади ва қонун доирасида ижросини таъминлайди.

87. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан спорт мактаби давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқига эга.

 

9-боб. Спорт мактабининг мол-мулки ва маблағлари

 

88. Спорт мактаби ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларнинг тасарруф этилишига қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

89. Спорт мактаби фаолияти давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

90. Қуйидагилар спорт мактабининг мол-мулкини ва молиявий ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар;

б) иш фаолиятига таъсир кўрсатмаган ҳолда, бўш турган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда ижарага беришдан тушган маблағлар;

в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;

г) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

91. Спорт мактаби аҳолига, турли ташкилотларга пулли хизматлар ва бошқа хизматлар кўрсатишга, шунингдек, қонун билан тақиқланмаган, спорт мактабининг асосий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайдиган бошқа тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.

92. Педагог ходимларни мукофотлаш белгиланган тартибга кўра амалга оширилади.

93. Спорт мактабининг моддий-техника базасига унга тегишли бўлган ер майдонлари, бинолар, спорт заллари, коммуникация, машина ва ускуналар, транспорт воситалари ҳамда таълим ва тарбия жараёнида фойдаланиладиган бошқа анжомлар киради.

 

10-боб. Спорт мактабини қайта ташкил этиш ва тугатиш

 

94. Спорт мактабини қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш ва уларнинг қарори асосида амалга оширилади.

 

11-боб. Якуний қоидалар

 

95. Уставда акс эттирилмаган масалалар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

96. Спорт мактабининг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уни тасдиқлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.



Copyright 2017 http://schoolchess.uz All rights reserved.