ВходРегистрация

(+99871 241-16-25

Записаться в школуРус | Узб | Eng
Календарь
<< >>

Вышестоящая организация

        

  

Федерация Шахмат Узбекистана 

 

 


 

Полезные ссылки

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан

Правительственный портал Республики Узбекистан

FIDE 

   Азиатская Шахматная Федерация 

Мероприятия
Опрос
Нужно ли вводить обязательный предмет шахмат в общеобразовательных школах?
Да, это развивает мышление
Нет, дети итак перегружены
Только как не обязательный предмет (по желанию учащихся)
Только в качестве кружков
Затрудняюсь ответить
 

Шахмат бўйича Марказий Осиё давлатларидан минтақавий саралаш мусобақаларига старт берилди.

автор: admin 2017-06-16 просмотров: 477

Шахмат бўйича эркаклар ўртасида жаҳон кубоги ва аёллар ўртасида жаҳон биринчилигига Марказий Осиё давлатларидан минтақавий саралаш мусобақаларига старт берилди.

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтаётган ушбу нуфузли спорт тадбири ФИДЕнинг расмий чемпионати ҳисобланиб, унда эркаклар ўртасида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган иштирокчилар 2017 йилнинг сентябрь ойида Грузия пойтахтида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогига ва аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган спортчилар эса 2018 йилда Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ФИДЕнинг 3,4 зонасидан иштирокчилар сараланиб олинади.

Мусобақада Марказий Осиё мамлакатларидан 47 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.

Эркаклар ўртасида халқаро гроссмейстерлардан:

1) Жаҳонгир Воҳидов, 2519 (Ўзбекистон)

2) Максад Атабаев,2519 (Туркманистон)

3) Петр Костенко, 2438 (Қозоғистон)

Халқро тоифадаги спорт усталаридан:

1) Турманистондан Юсуп Атабаев, 2455, Сапаймират Атабаев, 2422

2) Ўзбекистондан Нодирбек Абдусатторов, Темур Қўйбоқаров, Шамсиддин Воҳидов ва бошқалар иштирок этмоқдалар.

Чемпионатнинг аёллар ўртасидаги халқаро гроссмейстерларидан:

1) Динара Садуакассова, 2440 (Қозоғистон)

2) Меҳри Гелдиева (Туркманистон)

3) Ўзбекистондан Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Сарвиноз Қурбонбоевалар мусобақанинг асосий фаворитлари ҳисобланади.

Мусобақанинг очилишида Халқаро шахмат федерацияси президенти К.Илюмжинов иштирок этди.

Мусобақалар жорий йилнинг 25 июнига қадар давом этади.