Жорий йилнинг 7-16 сентябрь кунлари Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида стандарт йўналиши бўйича шахмат мусобақалари ўтказилди. Унда Хоразм, Қашқадарё, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 60 нафар ёш шахматчилар иштирок этишди.